Митоз жараёнинг анафаза босқичи

Анафаза — эукариот ҳужайраларнинг митотик бўлиниш босқичи бўлиб, унда опа — сингил хроматидлари синхрон равишда ажралиб чиқади ва иккита қиз хромосома ҳосил бўлади, улар аста-секин бўлиниш нуқтасининг қарама-қарши қутбларига тортилади. Анафаза даврида кинетохора микронайчалари қисқариб қутблар бир-биридан узоқлашади, шунинг учун иккала жараён ҳам хроматидларнинг ажралишига ёрдам беради[1].

Тавсифи

Анафаза схемаси

Опа-сингил хроматидларнинг ажралишининг бошланиши метафазадан анафазага ўтишни англатади. Анафаза митознинг энг қисқа фазаси ҳисобланади. Хромосомалар бир текис, секундига 0,5-2 микрон тезликда ҳаракатланади. Ҳаракатланувчи хромосомалар кўпинча В шаклини олади: сентромера бўлиниш қутбларига қарайди ва елкалари худди миллнинг марказига қайтарилади. Мабодо бирон-бир сабабга кўра хромосоманинг ипи танаффус ҳолатига учраган бўлса, у ҳаракатда қатнашмайди ва марказий ҳудудда қолади. Баъзи юқори ривожланган ўсимликларда, аниқ сентромерага эга эмас ва шпиндел микронайчалари хромосомалар юзасидаги кўплаб нуқталар билан ўзаро таъсир қилади. Бунда хромосомалар шпинделнинг толалари бўйлаб ётган ҳолатда бўлади[2].

Anafaza davridagi hujayra. Mikronaychalar yashil rangda koʻrinadi.
Анафаза давридаги ҳужайра. Микронайчалар яшил рангда кўринади.

Анафаза стимуляцион комплекси (АПC/C) бир нечта митотик тартибга солувчи оқсилларни эритиши ва йўқ қилишни бошлаши орқали дивергенсияни келтириб чиқаради. Агар метафаза даврида когезин оқсиллари опа-сингил хроматидаларни бир-бири билан туташтириб турса ва уларни қутблар томон тортувчи кучларга нисбатан қаршилик кўрсата олса, анафаза бошида уларнинг бирикиши кескин бузилади ва натижада уларнинг ажралиб кетишига, сўнгра ҳужайраларнинг қарама-қарши қутблари томон ажрала бошлашига шароит яратиб беради. Когезимнинг опа-сингил хроматидлардан ажратиб чиқиши сепараза томонидан қўзғатилади. Бунда у анафазадан олдин секурин билан боғланади ва шу сабабли ўз фаоллигини йўқотади. АПC/C секурин деградациясини ва шунинг учун хроматидларнинг ажралишини қўзғатади. АПC/C шунингдек, С- ва М- сиклинларнинг йўқ қилинишини келтириб чиқаради ва бунинг натижасида сиклинга боғлиқ киназлар (Cдкс) анафазада деярли нофаол бўлиб қолади. Шу сабабли, фосфатазалар митознинг тугаши учун зарур бўлган Cдк мақсадли оқсилларини фосфорсизлантиради . АПC/C фаоллашуви митозда АПC/C билан боғланиб, уни фаоллаштирадиган Cдc20 оқсили таъсирида содир бўлади. Бу жараён давомида биринчи навбатда Cдc20 ифодаси кучаяди, сўнгра АПC/C нинг М-Cдк ва бошқа киназлар томонидан фосфорилланиши фаол комплекс ҳосил қилиш учун Cдc20 билан боғланишига ёрдам беради[1].

Фазаси

Опа-сингил хроматидларнинг ажралиши мустақил иккита бир-бирининг устига чиқадиган жараёнга асосланади:

  1. Анафаза—А
  2. Анафаза—Б.

Анафаза А

Хромосомаларнинг қутбга қараб ҳаракатланиши, кинетохора микронайчалари қисқариши сабабли бирга келади[3]. Анафаза А да хромосомаларнинг ҳаракати қутбларга йўналтирилган иккита кучга боғлиқ: 1. кинетохорадаги микронайчалар деполимеризация кучига ва 2. микронайчаларнинг манфий учлари деполимеризацияланган шпиндел қутбига ҳаракатланиш кучига (микронайча оқими). Анафаза А даги хромосома ҳаракати АТП мавжудлигини ва Cа 2+ ионларининг этарли консентрациясини талаб қилади[2]. Эмбрион ҳужайраларда анафаза А даги хромосомаларнинг ажралиши микротубулалар оқими туфайли, хамиртуруш ва умуртқали ҳайвонларнинг соматик ҳужайраларида кинетокор кучлари туфайли содир бўлади.

Анафаза Б

Синглиси хроматидлари ажратилгандан сўнг шпиндел қутбларининг ўзини ажратишни ва қиз хромосомаларини маълум масофага ажратишни ўз ичига оладиган жараён ҳисобланиб, қутбларнинг бир-биридан итарилиши микронайчаларнинг ортиқча учлари кинесинлар-5 томон ҳаракатланувчи мотор оқсиллари иши орқали таъминланади[4]. Астрал микронайчаларни ҳужайра кортекси билан боғлайдиган дининлар ҳам хромосомаларни ажратишга ёрдам берадига асосий омилдир. Б анафазасида хроматидларнинг икки гуруҳи орасидаги масофа янада катталашади, бу ёриқларга бўлиниши шаклланиши учун зарур ҳисобланади[5]. Анафаза А ва анафаза Б нинг хромосомаларни ажратишга нисбий ҳиссаси турли ҳужайраларда турлари бўйича фарқ қилади. Шундай қилиб, сутемизувчилар ҳужайраларида анафаза Б фазаси анафаза А фазасидан маълум вақтдан сўнг бошланади ва метафазадагига нисбатан шпиндел ҳажмининг икки баравар ошиши билан тугайди. Шу билан бирга, хамиртуруш ва бошқа бир ҳужайрали организмларнинг ҳужайраларида анафаза Б асосан анафазадаги хромосомаларни ажратиш учун ишлатилади ва анафазадаги бўлиниш мили метафазага нисбатан 15 баравар кўпайиши мумкин[1]. Ўсимлик ҳужайраларида анафаза Б йўқ[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Альбертс и др. 2013.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Ченцов 2005.
  3. ↑ Асбурй CЛ (Фебруарй 2017). „Анапҳасе А: Дисассемблинг Миcротубулес Мове Чромосомес тоwард Спиндле Полес“. Биологй. 6 (1): 15. дои:10.3390/биологй6010015. ПМC 5372008. ПМИД 28218660
  4. ↑ Счолей ЖМ, Cивелекоглу-Счолей Г, Бруст-Масчер И (Деcембер 2016). „Анапҳасе Б“. Биологй. 5 (4): 51. дои:10.3390/биологй5040051. ПМC 5192431. ПМИД 27941648
  5. ↑ Кассимерис, Лингаппа, Плоппер 2016.

Адабиётлар

  1. Кассимерис Л., Лингаппа В. Р., Плоппер Д. . Клетки по Люину. — М.: Лаборатория знаний, 2016. — 1056 с. — ИСБН 978-5-906828-23-1.
  2. Алберц Б., Брей Д., Люис Дж., Рефф М., Роберц К., Уоцон Дж. Молекулярная биология клетки: в 3-х томах. Т. ИИ. — М.: Ижевск: НИЦ „Регулярная и хаотическая динамика“, Институт компютерних исследований, 2013. — 992 с. — ИСБН 978-5-4344-0113-5.
  3. Ченсов Ю. С. Введениэ в клеточную биологию. — М.: ИКЦ „Академкнига“, 2005. — 495 с. — ИСБН 5-94628-105-4.

Ҳаволалар