Anafilaksiya
Анафилаксия (юн. анапҳйлахиа — ҳимоясизлик) — организмга парентерал йўл орқали юборилган антигенга нисбатан сезувчанликнинг ортиши билан ифодаланадиган аллергик реаксия. Умумий ёки маҳаллий реаксия (масалан, терида) кўринишида намоён бўлади. Яққол кўриниб турган умумий реаксия анафилактик шок дейилади. Анафилактик шокнинг асосий белгилари: нафас олиш кескин қийинлашади ва қон босими тушиб кетади, бемор ҳушидан кетиши мумкин. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келади. А.нинг олдини олиш учун ўз билгича дори ичмаслик керак, акс ҳолда организм сезувчанлиги ошиб кетиши мумкин, агар дори ичганда бирор 471 хил аллергик реаксия рўй берса, дори ичишни тўхтатиб, албатта врачга учрашиш керак.
Адабиётлар
- ЎзМЕ.
Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |