Anahita Ratebzad
Анаҳита Ратебзад (форсча-пуштуча: آناهیتا راتبزاد) (1931-йил ноябрда туғилган – 2014-йил 7-сентябрда вафот этган) – афғонистонлик социалистик, марксистик-ленинчи сиёсатчи, Афғонистон Халқ Демократик партияси (ПДПА; Парчам фраксиясига мансуб) аъзоси. Бабрак Кармал бошчилигидаги Инқилобий кенгаш вице-президенти[1]. Афғонистон парламентига сайланган биринчи аёллардан, 1980–1986-йилларда давлат раҳбари ўринбосари лавозимида хизмат қилган[1].
| Анаҳита Ратебзад | |
|---|---|
آناهیتا راتبزاد | |
|
Мансаб даври 1980-йил 27-декабр – 1985-йил 24-ноябр | |
| Президент | Бабрак Кармал |
| Афғонистоннинг Халқ қуйи палатаси аъзоси | |
|
Мансаб даври 1965 – 1969 | |
| Афғонистоннинг Югославиядаги элчиси | |
|
Мансаб даври 1978-йил июл – 1980 | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1-ноябр 1931-йил Гулдара, Афғонистон |
| Вафоти |
7-сентябр 2014-йил (82 ёшда) Дортмунд, Германия |
| Турмуш ўртоғи | Керамуддин Какар |
| Болалари | 3 |
Ёшлик йиллари ва таълими
Анаҳита Ратебзад 1931-йилда Кобул вилоятининг Гулдара шаҳрида туғилган[2]. Отаси Омонуллахон мамлакатда олиб борилиши зарур бўлган ислоҳотлар тарафдори эди. Бу нарса 1929-йилги воқеалардан кейин Нодиршоҳ Муҳаммад ҳукмронлиги даврида Омонуллахоннинг Эронга мажбурий сургун қилинишига олиб келди. Ратебзад ва унинг акаси отасиз оғир шароитда ўсган. 15 ёшида Ратебзад ўша даврда хорижда таҳсил олган жуда кам сонли афғон жарроҳларидан бири доктор Керамуддин Какарга турмушга чиққан. Ратебзаднинг ўзи эса дастлаб Кобулдаги франсуз тилида таълим берилувчи Малалаï лицейида ўқиган. 1950-йилдан 1954-йилга қадар Мичиган штат университетининг ҳамширалик факултетида ҳамширалик иши бўйича бакалавр даражасини олган. Кобул университети тиббиёт факултети аёлларга ушбу йўналишда таълим олишга рухсат бергач, Ратебзад биринчилардан бўлиб ушбу университетга ўқишга кирган ва у ерни 1962-йилда тамомлаган.
Ратебзаднинг сиёсий ишларга аралашуви унинг эри доктор Керамуддин Какар билан узоқлашишига олиб келди. Какар Зоҳиршоҳ Муҳаммадга содиқ бўлганлиги сабабли Ратебзад эрининг сиёсий қарашлари ва фаолиятини маъқулламаган. 1973-йилда Ратебзаднинг ўзи алоҳида бошқа уйга кўчиб ўтган. Улар ҳеч қачон расман ажралишмаган бўлсалар ҳам бошқа-бошқа яшашган ва бир-бирлари билан алоқа қилишдан қочишган. Ратебзад ва Какарнинг уч нафар фарзанди, бир ўғли ва икки қизи бор эди. Иккала қизи ҳам онасининг сиёсий йўлидан бориб, Афғонистон Халқ Демократик партиясига (ХДП) аъзо бўлган, ўғли эса унинг сиёсий фаолияти ва қарорларини танқид қилган.
Сиёсий ҳаёти
Анаҳита Ратебзад 1950-йилларнинг охири ва 60-йилларда Афғонистондаги биринчи ижтимоий ва сиёсий афғон фаолларидан бири бўлган. У, шунингдек, 1957-йилда Cейлонда бўлиб ўтган Осиё аёллар конференсиясида халқаро саҳнада Афғонистон Қироллиги делегацияси таркибидаги биринчи афғон аёл эди.
Муҳаммад Довуд Хон бош вазир бўлган даврда рўмол ўраш ихтиёрий[3] бўлганлиги сабабли, Ратебзад 1957-йилда бир гуруҳ аёл ҳамшираларни эркак беморларни даволашлари учун Кобулнинг Алиобод касалхонасига олиб борган. Бундан кўриниб турибдики, ўша вақтда Афғонистон шаҳарларида аёллар юзлари очиқ ҳолда ишлашган.
Анаҳита Ратебзад 1964-йилда Афғонистон аёллари демократик ташкилотига (ДОАW – Тҳе Демоcратиc Организатион оф Афгҳан Wомен) асос солган. Ташкилот муайян сиёсий мафкурага амал қилмаган[4]. 2013-йилда Раҳнавард Заряб бу ҳақида шундай ёзган эди: „ДОАW 1340-йилларда (милодий 1960-йиллар) ташкил этилган ва бошқа чет эл ташкилотлари томонидан молиялаштирилмаган ёки қўллаб-қувватланмаган ташкилотдир. Унинг аъзолари ўз ташаббуси билан аёллар ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилиш учун кўнгилли интеллектуал аёллар эди“. Заряб ДОАWни ҳозирги Афғонистондаги аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан солиштириб, „бу ташкилотлар ДОАW каби тарғибот ва самарадорликка эга эмас“, дея қўшимча қилган[4]. Бироқ 1978-йилдаги Савр инқилобидан кейин ташкилот ПДПА ҳукумати назорати остига ўтди. „Халқ“ фраксияси ҳокимиятни эгаллаб олиши даврида ташкилотни 1978-йилдан 1979-йилгача Дилором Маҳак бошқарган. Парчам фраксияси ҳокимиятни эгаллаб олганидан сўнг эса Ратебзад 1980-йилда ДОАWнинг умумий ассамблеясида ДОАW раиси этиб сайланган.
1965-йил 8-мартда Афғонистонда Халқаро хотин-қизлар куни илк маротаба нишонланаётган вақтда Ратебзад ДОАWнинг бошқа аъзолари билан биргаликда Кобулда аёллар ҳуқуқлари ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида оммавий намойиш яъни норозилик маршини уюштирган[5].
Ратебзад сўл партияси сиёсатига ҳам аралашган ва Хадича Аҳрорий, Масума Эсмати-Вардак ва Роқия Абубакр билан биргаликда 1965-йилда Афғонистон парламентига сайланган биринчи тўрт аёлдан бирига[6] айланган. Кейинчалик, Кобул шаҳрининг Иккинчи округи депутати этиб сайланган[7]. 1965-йилда Ратебзад Афғонистон Халқ Демократик партияси (ХДП) Парчам фраксиясининг бир қисми бўлишига ёрдам берди. Хотин-қизлар ҳуқуқи ҳақидаги сиёсий қарашлари ва марксистик сиёсий мафкураси уни, айниқса, бошқа сиёсий партиялар ва кучлар орасида жуда зиддиятли шахсга айлантирди. Унинг Парчам фраксияси раҳбари Бабрак Кармал (Василий Митрохиннинг[8] сўзларига кўра, у билан ишқий муносабатда бўлган) билан яқин алоқаси сабабли Ратебзад „Кармалнинг бекаси“ номи билан танилди. Баъзи нотўғри манбалар уни ҳатто Ратебзаднинг эри деб ҳисоблаган. Шундан кейин Ратебзад 1969-йилги сайловларда иштирок этмаган ва бу орқали парламентдаги ўрнини йўқотган[9].
1978-йилнинг 28–29-апрел кунларида Савр инқилоби давлат тўнтариши олдидан Ратебзад Макрояндаги квартирасида уй қамоғида ҳибсга олинган. Ўшанда Кармал Ғулом Дастагир Панжшерий, Нур Муҳаммад Таракий ва Солиҳ Муҳаммад Зеарийлар ҳам қамоққа олинган эди. ПДПАнинг бошқа кўзга кўринган аъзолари (Халқ ва Парчам палаталари) эса бу вақтда яшириниб олган. ПДПАнинг халқ палатаси ҳокимиятни қўлга киритиб, Таракий президент бўлгач, Ратебзад Ижтимоий ишлар вазири этиб тайинланган ва бу лавозимда тўрт ой хизмат қилган.
Анаҳита Ратебзад 1978-йил 28-майда Кобул Неw Тимес таҳририятида шундай эълон берган эди: „Аёллар ҳақли равишда эга бўлиши керак бўлган имтиёзлар тенг таълим олиш ҳуқуқи, меҳнат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш хизматлари ва мамлакат келажагини қуриш учун соғлом авлодни тарбиялаш учун зарур бўлган бўш вақтдир… Хотин-қизларни тарбиялаш ва маърифатли қилиш давлатнинг диққат марказидадир“[10].
Орадан кўп ўтмай, Халқ ва Парчам палаталари ўртасида яна низо келиб чиқди. Парчамнинг таниқли аъзолари, шу жумладан, Ратебзад палата элчиси этиб тайинланди. Шундан кейин у Белградда элчи бўлиб фаолият юритди (1978–1980). Ҳафизуллоҳ Амин ҳокимият тепасига келиши билан Ратебзад лавозимидан четлаштирилди, чунки Ҳафизуллоҳ Амин Парчам палатаси аъзоларини тозалаш ишларини бошлаган эди. Совет қўшинларининг Афғонистонга бостириб кириши ва ҳокимиятни Парчам палатаси қўлга олиши билан Ратебзад таълим вазири (1980–1981) этиб тайинланди ва ПДПА Сиёсий бюросининг доимий аъзосига айланди. Ушбу лавозимда у бир қанча вазирликларни, жумладан, Олий ва касб-ҳунар таълими, Ахборот ва маданият, Соғлиқни сақлаш вазирликларини назорат қилиш учун мас’ул этиб тайинланди. 1980-йил 27-декабрдан эса Инқилобий Кенгаш Президиуми раисининг ўринбосари сифатида хизмат қилди[11].
1986-йилда Кармалнинг ўрнига Муҳаммад Нажибуллоҳ тайинланганидан сўнг[12], Ратебзад ўз лавозимидан озод этилди ва Сиёсий бюро аъзолигидан чиқди. Унинг ўрнига эса ДОАW раҳбари Фируза Вардак тайинланди[13].
Миграция, кейинги ҳаёти ва ўлими
Ратебзад Афғонистонда 1992-йилнинг май ойига қадар қолди. Ратебзад ва унинг баъзи оила аъзолари Афғонистондаги фуқаролар уруши вақтида мамлакатдан қочишга мажбур бўлишди. 1995-йилда эса Болгариянинг София шаҳрига жўнаб кетди. Орадан бир йил ўтиб, Германиянинг Лüнен шаҳридан сиёсий бошпана сўради ва ўша ерга жойлашди.
Анаҳита Ратебзад 1985-йилда 82 ёшида буйрак етишмовчилигидан вафот этган ва Афғонистонга олиб кетилиб, Кобулдаги „Шоҳада-э-Саалеҳин“ қабристонига дафн қилинган[14].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „زن پیشتاز جنبش چپ افغانستان؛ تصاویری از زندگی آناهیتا راتبزاد“. ббc.cо.ук (2014-йил 17-сентябр). Қаралди: 2014-йил 17-сентябр.
- ↑ „Ратебзад, Анаҳита (1931—) | Энcйcлопедиа.cом“.
- ↑ Аҳмед-Гҳош, Ҳума. "А Ҳисторй оф Wомен ин Афгҳанистан: Лессонс Леарнт фор тҳе Футуре ор Естердайс анд Томорроw: Wомен ин Афгҳанистан". Жоурнал оф Интернатионал Wомен'с Студиэс. ҳттп://вc.бридгеw.эду/cги/виэwcонтент.cги?артиcле=1577&cонтехт=жиwс.
- ↑ 4,0 4,1 „رهنورد زریاب: آزادی سیاسی تنها دستآورد دوران جدید افغانستان است |“. 2018-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-март.
- ↑ „Квиннорна и Афгҳанистан тог ав сиг слöжан редан 1959 | Интернатионален“. www.интернатионален.се. 2016-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-март.
- ↑ Классен, Жероме. Эмпире'с Аллй: Cанада анд тҳе Wар ин Афгҳанистан (эн). Университй оф Торонто Пресс, 2013-01-10. ИСБН 9781442664968.
- ↑ Тҳе Кабул Тимес Аннуал, Волуме 1, п121
- ↑ Митрокҳин. „Тҳе КГБ ин Афгҳанистан“. Wоодроw Wилсон Интернатионал Cентер фор Счоларс (2002-йил 1-июл). Қаралди: 2024-йил 13-феврал.
- ↑ Лоуис Дупреэ (2014) Афгҳанистан Принcетон Университй Пресс, п653
- ↑ Прашад. „Wар Агаинст тҳе Планет“. ЗМаг (2001-йил 15-сентябр). 2001-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 21-март.
- ↑ Cлеменц, Франк. Cонфлиcт ин Афгҳанистан: А Ҳисториcал Энcйcлопедиа (эн). АБC-CЛИО, 2003-01-01. ИСБН 9781851094028.
- ↑ Малкасиан, Cартер. Wар Cомес то Гармсер: Тҳиртй Еарс оф Cонфлиcт он тҳе Афгҳан Фронтиэр (эн). Охфорд Университй Пресс, Инcорпоратед, 2013-01-01 — 37-бет. ИСБН 9780199973750.
- ↑ „Демоcратиc Организатион оф Афгҳан Wомен (1965) – ФРЕЭ Демоcратиc Организатион оф Афгҳан Wомен (1965) информатион | Энcйcлопедиа.cом: Финд Демоcратиc Организатион оф Афгҳан Wомен (1965) ресеарч“. www.энcйcлопедиа.cом. Қаралди: 2016-йил 8-март.
- ↑ „Фунерал оф Др. Анаҳита Ратебзад“. эсалат.орг. Қаралди: 2016-йил 8-март.