Anakondalar
Анакондалар (Эунеcтус) — бўғма илонлар уруғи. Ҳозирги илонларнинг энг йириги — узунлиги. 10 метргача (қайд қилинган узунлиги. 11,43 метр). Сарғиш-кулранг танаси орқа томондан 2 қатор йирик доира шаклидаги қўнғир, ён томонлардан бир неча қатор майда оқиш доғлар билан қопланган. 3 тури тропик. Жанубий Американинг дарё, кўл ва ботқоқликларида тарқалган. Оддий А. (Е. муринус) купроқ учрайди. А. сувда яхши сузади ва шўнғийди, сув тубида узоқ, тура олади. Сув остида бурун тешиклари клапанлар билан бекилади. А. ҳар хил майда умуртқалилар (кемирувчилар, туёқлилар, тошбақалар, қушлар, ёш тимсоҳлар), баъзан уй ҳайвонлари билан озиқланади, камдан-кам одамга ҳужум қилади. Қурғоқчилик мавсумида балчиққа кўмилиб карахт бўлиб олади. Тухумдан тирик туғиш (баъзан тухум қўйиш) орқали кўпаяди. 28 тадан 42 тагача тухум қўяди. Тухумлардан дарҳол ёш илонлар чиқиб, сувга тушиб кетади. А. тутқинликда 28 йилгача (ўрта ҳисобда 5-6 йил) яшайди. Териси, гўшти ва ёғи учун овланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |