Анаксагор (милоддан аввалги тахминан 500—428) — юнон файласуфи, риёзиёт ва фалакиёт олими, Афина фалсафа мактабининг асосчиси. Худосизликда айбланган (у Қуёш чўғ ҳолатидаги жисмдан иборат, деб уқтирган). Бузилмас унсурлар — нарсаларнинг „уруғ“лари ҳақидаги таълимотни илгари сурган, кейинчалик улар гомеомерия деб аталган. Унингча, олам бунёдкори ақл (нус) бўлиб, унсурларни тартибга солиб туради.

Адабиётлар

Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил