Аналептиклар — узунчоқ миядаги нафас олиш ва томирларни ҳаракатлантириш марказларини фаоллаштирувчи моддалар (кофеин, кордиамин, коразол, камфора ва бошқалар). Марказий нерв системасига таъсир этиб, организмнинг ҳаётий фаолиятини ошириш, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини кучайтириш хусусиятига эга.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил