Аналгезия (юнонча.аналгесиа — ҳиссизлик) — 1) мутлақо оғриқ сезмаслик. Периферик нервлар, орқа ёки бош миянинг баъзи касалликларида, таламус зарарланганда кузатилади. Туйғу, ҳарорат каби сезгиларнинг бузилиши билан бирга рўй беради; 2) оғриқсизлантириш — фармакологик во-ситалар ва бошқа таъсиротлар орқали вужудга келтирилган оғриқсизланиш. Бунда сезишнинг бошқа хиллари зарарланмайди.

Адабиётлар

Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил