Analizatorlar
Анализаторлар (физиологи-яда) — юксак даражадаги ҳайвонлар ва одам нерв тузилмаларининг мурак-каб системаси. А. ташқи муҳит ва ор-ганизмдаги таъсиротларни идрок этиб, таҳлил (анализ) қилади. А. тушунчасини И. П. Павлов киритган (1909). Кела-диган ахборот ресепторлар — сезувчан (афферент) нервлар охирларида кабул қилинади. Ресепторлар қўзғатувчи таъ-сирот энергиясини нерв импулсларига ўтказади, сўнгра булар нерв системасининг ўтказувчи йўллари орқали А.нинг олий (марказий) бўлимларига — бош мия пўстлоғи қисмларига ўтади. А. ахбо-ротнинг асосий қисмини атроф муҳитдан олади. Буэкстероресептив А. дейилади. Буларга эшитув, кўрув, ҳид, таъм билиш, туйгу аъзолари киради. Бошқа А. орга-низмнинг ички муҳити ҳолатини таҳлил қилади (интероресептив А). Вестибуляр ва таянч ҳаракат аппарати, қон боси-мининг даражаси улар назорати остида бўлади. А. мураккаб тузилишга эга бўлиб, ми-яни организмдан ташкаридаги, шунинг-дек унинг ичидаги ҳодисалар тўғрисида батафсил ахборот билан таъминлайди. А.нинг вазифаси шуки, уларнинг ёрдамида ҳайвон ташқи ҳамда ички муҳитдаги фойдали ва зарарли таъсирларни ажра-тиб, ҳаёт шароитига яхшироқ мослашади. Бирорта А. бузилганда (шикастла-ниш, касаллик туфайли) машқ жараёнида бошқа А.нинг имкониятлари кенгаяди. Масалан, кўзи ожиз кишиларда эшитиш, туйғу, босим ва температурани сезиш қобилияти ривожланган бўлади. Одам онги борли-гидан унда А.нинг аҳамияти янада катта.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |