Analogiya
Аналогия (юн. аналогиа — мувофиқлик, айнанлик, ўхшашлик) — 1) (фалсафада) предмет ва ҳодисаларда би-рор хусусиятнинг ўхшашлиги. Мантикда А. ёрдамида икки предметнинг кандай-дир бир хусусияти ўхшаса, бошқа хусусиятлари ҳам ўхшашлиги ҳақида хулоса чиқарилади. Чиқарилган хулосанинг тўғри ёки нотўғрилигини билиш учун уни амалиётда текшириб ва синаб кўриш лозим; 2) (ҳуқуқда) бирор тайин ҳаракат қонунда бевосита кўрсатилмаган ҳолда шунга ўхшаш ҳодисани кўзда тутадиган ҳуқуқий нормани мазкур ҳаракатга татбиқ этиш. Ҳуқуқнинг айрим тармоқларида, жумладан фуқаролик ҳуқуқида бирор хил даъво тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, суд шунга ўхшаш муносабатларни кўзда тутадиган бошқа қонунни қўллайди. Жиноят қонунида 1959-йилгача қўлланиб келинган бу қоида Ўзбекистон Республикаси Жино-ят кодексидан чиқариб ташланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 4-моддасида кўрсатилишича, содир этилган қилмишнинг жиноийли-ги, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат Жиноят кодекси билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 9-моддасига биноан, шахс қонунда белгиланган тар-тибда айби исботлансагина жавобгар бўлади; 3) (тилшуносликда) тил унсурларининг (сўз ясалиши, шакл ясалиши ва бошқа ҳолатларда) муайян муносабат таъ-сирида айнанлик касб этиши. Масалан, „кўр“ объэктли феълга „қара“ объэкциз феъл синоним бўлиб келиши (учишини кўр — қара), „кўр“ кўмакчи феълга „боқ“ феълнинг синоним бўлиши (қилиб кўр — боқ); 4) (биологияда) турли манбалардан келиб чиққан, лекин бир хил вазифани бажарадиган, ташқи кўриниши ҳам ана шу вазифага мосланган озми-кўпми бир-бирига ўхшаб кетадиган органлар ва бўлакларнинг ўхшашлиги. Бажарадиган вазифалари бир хил, лекин келиб чиқиши турлича бўлган органлар аналогик органлар деб аталади. Буларга қуш ва капа-лаклар қаноти, балиқ ва қисқичбақалар жабраси, зирк ва дўланалар тикани ми-сол бўла олади. Аналогик органларнинг ўхшашлиги фақат ташқи томондан. Уларнинг эмбрионал ривожланишида катта тафовут бор. Масалан, қуш қаноти махсус оёқ муртагидан пайдо бўлади, ҳашарот қаноти эса теридан ўсиб чиқади. Зиркнинг тикани кўриниши ўзгарган барг, дўлананинг тикани эса кўриниши ўзгарган шохчадир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |