Ананиаш Заёнчковский (Ананиаш Зажаcзкоwски; 1903-йил 12-ноябр, Вилнюс – 1970-йил 6-апрел, Рим) – поляк шарқшуноси. Полша Фанлар Академияси академиги (1952). Краков унининг шарқ тиллари факултетида ўқиган (1925—1929). Варшава университети профессор (1935). Полша ФА Шарқшунослик институти директори (1953—1968). Туркий халқларнинг тили, тарихи, маданиятига оид кўпгина асарлар муаллифи. Мамлуклар давлати, Хазар хоқонлиги, Олтин Ўрданинг этник таркибига бағишланган тадқиқотлари муҳим аҳамиятга эга. У туркий халқларнинг тарқалиш йўлларини, усмонли турклар адабий ёдгорликлари ва палеографиясини ўрганган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил