Ананий Василевич Капустин (1921-йил 17-сентябр, РСФСР, Нижний новгород вилояти, Поляна, Василсурский тумани – 2012-йил 6-ноябр , Москва, Россия) – совет ҳарбий раҳбари. Сталинград фронтидаги 110-танк дивизияси компаниясининг сиёсий инструктори. Улуғ Ватан уруши (1942-1945) даврида Воронеж, 1-Украина, 1- ва 2-Белоруссия фронтларида танк корпусининг комсомол ташкилотчиси. Полковник (1961).

Ананий Капустин
Асл исми Ананий Василевич Капустин
Таваллуди 1921-йил 17-сентябр
Нижний новгород вилояти, Поляна, Василсурский тумани
Вафоти 2012-йил 6-ноябр
Москва, Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Хизматдаги йиллари 1941–1982-йиллар
Унвони Полковник
Мукофотлари SU Order For Service to the Homeland in the Armed Forces of the USSR 1st class ribbon

Ҳаёти

Ананий Капустин 1921-йил 17-сентябрда ҳозирги Мари Элнинг Юрин туманидаги Поляна қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. 7 йиллик мактабни тугатиб, туғилиб ўсган қишлоғидаги „Комбайн“ колхозида ҳисобчи бўлиб ишлаган[1].

1941-йил 15-апрелда Қизил Армия сафига чақирилади. Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Калинин ва Жануби-ғарбий фронтларда танк компаниясининг сиёсий комиссар ўринбосари бўлган. 1942-йилда Тошкент ҳарбий-сиёсий билим юртини тамомлаган. Кейинчалик Сталинград фронтидаги 110-танк дивизияси ротасининг сиёсий инструктори, Воронеж, 1-Украина, 1- ва 2-Белоруссия фронтларида танк корпусининг комсомол ташкилотчиси, гвардия маёри бўлиб хизмат қилган. Ҳарбий хизматлари учун 1-даражали Ватан уруши (1945, икки марта) ва 2-даражали Ватан уруши (1943, 1944), Қизил юлдуз (1943)орденлари ва „Сталинград мудофааси учун“ медали билан тақдирланган[2][3].

Уруш якунида Москвада[4] яшаб, механизациялашган ва танк дивизияларида сиёсий ходим бўлиб ишлаган. 1956-йилда В. А. Ленин номидаги Ҳарбий-сиёсий академияни тамомлаган. 1961-йилда унга полковник унвони берилган. Ҳарбий хизматни 1982-йилнинг август ойида тугатган. ИИ даражали Ватан уруши (1985), Қизил Юлдуз (1951, 1968, 1981), ИИИ даражали „СССР Қуролли Кучларида Ватанга қилган хизмати учун“ орденлари (1975[2]) билан тақдирланган.

Ананий Капустин 2012-йил 6-ноябрда Москвада вафот этиб, шу ерни ўзига дафн қилинган[5].

Мукофотлари

Адабиётлар

  • Наши герои: очерки / сост. М. Т. Сергеэв. – Ёшкар-Ола, 1985. – 368 б.
  • Марий Элин патирже-влак [Герои Марийского края]. – Ёшкар-Ола, 1994. – 224 б.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Мочаев 2017.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Капустин Ананий Васильевич :: Память народа“. памят-народа.ру. 2022-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-феврал.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „#дорогапамяти Участник ВОВ ✩ Капустин Ананий Васильевич“ (ру). Музейный комплекс "Дорога Памяти". 2022-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-феврал.
  4. ↑ „Республика марий эл юринский район они защищали родину назовем поименно великая Отечетсвенная война“. кк.cонвдоcс.орг. 2022-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-феврал.
  5. ↑ „Мемориал - Капустин Ананий Васильевич : Международная система поминовения усопших“. скорбим.cом. 2022-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-феврал.
  6. ↑ „Капустин Ананий Васильевич :: Память народа“. памят-народа.ру. 2022-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-феврал.

Ҳаволалар