Анаплазия (юн. „ана“ – тескари, „пласис“ – тузилма) – тўқима ва ҳужайраларнинг норма ва патологияда дифференсиалланмаган ҳолатга қайтиши, бунда улар ўзига хос функсияларини ўтамай қўйиб, чексиз ўсадиган бўлиб қолади, Ҳужайралар айниб, ўсма ҳосил қилаётганда рўй берувчи ўзгаришлар мажмуи, одатда, анаплазия деб аталади. Белгилари: ҳужайра ядроларининг катталиги, шакли ва тузилиши ўзгаради, баъзан уларда бир неча ядрочалар пайдо бўлади; ҳужайраларнинг дифференсияланиши сусаяди, физик-кимёвий ва биокимёвий хоссалари бузилади, улар тез кўпаяди ва ҳоказо.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил