Anar
Анор Расул ўғли Рзаев (озарбайжонча: Анар Рəсул оğлу Рзаев) Анор номи билан танилган (1938-йил 14-март, Боку, Озарбайжон ССР) — озарбайжонлик ёзувчи, драматург, кинорежиссёр, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси раиси. Анор асосан романнавис ва қиссанавис ижодкор бўлса-да, ўтмишда у ссенарийлар муаллифи ва филмларга режиссёрлик қилган, шунингдек, филмларда рол ўйнаган[1].
| Анор | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Анор Рзаев |
| Таваллуди | |
| Ижод қилган тиллари | озарбайжонча |
| Фуқаролиги | Озарбайжон ССР, Озарбайжон Республикаси |
| Йўналиш | Наср (проза) |
| Фаолият йиллари | 1960-йиллардан ҳозиргача |
| Жанр | Романнавислик, қиссанавислик, ссенарийнавислик |
| Мукофотлари |
Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1976) Озарбайжон Давлат мукофоти (1980) “Истиглал” ордени (1998) |
Оиласи
Анорнинг отаси шоир Расул Рзо, онаси шоира Нигар Рафибейли. Онаси томонидан Анор Озарбайжоннинг таниқли ижтимоий ва давлат арбоби, Озарбайжон Демократик Республикасининг биринчи соғлиқни сақлаш вазири ва Ганжа генерал-губернатори Худдатбей Рафибейлининг набираси. Отаси томондан Маммадхонлар оиласидан. Бу фамилиялар унинг бобоси Чий ва бир неча қишлоғининг мулкдори Маммадёр ўғли Маммадхон билан боғлиқлигини англатади. ХИХ аср ўрталарида рус аскарлари билан тўқнашувдан сўнг баят қабиласидан бўлган Маммадхон зиндонга ташланиб, заҳарлаб ўлдирилган. Маммадхоннинг вориси, Расулнинг отаси Иброҳим Маммадхонли Гўйчойда савдо-сотиқ билан шуғулланган. 1915-йилда Бокуда вафот этган, Чамбаракандда дафн этилган[2][3].
1913-йил 29-июн куни Ганжа шаҳрида туғилган Нигар Рафибейли хоним Озарбайжондаги машҳур Рафибейлар авлодидан. Унинг отаси томонидан бобоси Алакбарбей Рафибейли оқсоқол, педагог, Озарбайжондаги биринчи сиёсий партия „Дифаи“нинг асосчиларидан бири.
Алакбарбейнинг ёлғиз ўғли, Нигорхонимнинг отаси Худодатбей Озарбайжондаги илк олий маълумотли жарроҳлардандир. У Харков тиббиёт университетини тамомлаб, 17 йил Ганжа касалхонаси бош шифокори, шифокорлар уюшмаси раиси лавозимларида ишлаган.
1918-йилда Ганжада мустақил Озарбайжон Халқ Республикаси ташкил этилгач, Худодатбей Рафибейли Фаталихон Хойскин ҳукуматида биринчи соғлиқни сақлаш вазири, бир йилдан сўнг эса Ганжа генерал-губернатори лавозимига тайинланди. 1920-йил апрелдаги болшевиклар тўнтаришидан сўнг у ҳибсга олиниб, Ганжа қўзғолонини уюштирганликда айбланиб, отиб ташланди.
У мусиқашунос, санъат фанлари доктори Земфира Сафарова билан турмуш қурган[4]. Уларнинг икки нафар фарзанди бор бўлиб, ўғли Турал арабшунос олим, дипломат, Озарбайжоннинг Жазоирдаги фавқулодда ва мухтор элчиси, қизи Гунел туркшунос, журналист ва ёзувчи, Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси[5].
Ёшлиги ва фаолияти
Дастлаб Бокудаги 10 йиллик мусиқа мактабини кумуш медалга битирган. Турмуш ўртоғи Земфира Сафарова билан мактабда бирга таҳсил олган. Боку давлат университетининг филология факултетига ўқишга кирди. Кейинчалик у Москвада экран ёзиш ва продюсерлик курсларини тамомлаган[3].
1991-йил март ойида Анор Озарбайжон ёзувчиларининг ИХ қурултойида бир овоздан Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси раиси этиб сайланди. 1997-йил 30-октябрда бўлиб ўтган Х қурултойда бир овоздан қайтадан раис этиб сайланди[6].
Анор 1995 ва 2000-йилларда Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси депутати этиб сайланган. Миллий Мажлис маданият комиссиясининг раиси бўлган. Ушбу комиссия томонидан Анор раислигида тайёрланган маданий, тарихий ва меъморий ёдгорликларни муҳофаза қилиш, кинематография ва бошқа соҳаларга оид қонун лойиҳалари парламент томонидан қабул қилинган.
1995-йилда Озарбайжон Республикаси Конституциявий комиссияси аъзоси бўлди.
2014-йилда Туркиянинг Эскишеҳир шаҳрида бўлиб ўтган Турк дунёси адабий журналларининг ВИ қурултойи қарори билан Анор Туркий тилли мамлакатлар ёзувчилар уюшмасининг биринчи президенти этиб сайланган.
ХХ асрнинг 60-йилларидан буён ёзувчининг 50 дан зиёд асарлари китоб ҳолида чоп қилинган[7].
Ижоди
Анор ўз ижодини ўтган асрнинг 60-йилларида бошланган. Асарлари: „Байрам соғинчи“ (Байрам ҳəсрəтиндə), „Ёмғир тўхтади“ (Яğış кəсди), „Оқ порт“ (Аğ Лиман), „Инсоннинг инсони“ (Адамıн адамı), „Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати“ (Беşмəртəбəли эвин алтıнcı мəртəбəси) кейинчалик Таҳмина филми, „Имконият“ (Маcал), „Мен сенга келдим“ (Сизи дейиб гəлмиşəм), „Сенсиз“, „Шаҳарнинг ёз кунлари“ (Şəҳəрин яй гüнлери), „Меҳмонхона хонаси“ (Отел Отаğı) ва „Мен, сен, у ва телефон“ (Мəн, Сəн, О вə Телефон).
Турли филмлар, хусусан, „Тупроқ. Денгиз. Ўт. Само. (“Торпақ. Дəниз. Од. Сəма"), "Кун ўтди" ("Гüн Кеçди") ва Дəдə Қорқуд филмлари учун ссенарийлар ёзган. Анор „Узейирнинг ҳаёти“ ("Узейир Öмрü") филмига ссенарий муаллифи ҳамда продюссерлик қилган[1].
Мукофотлари
Озарбайжон Озарбайжон Республикасининг Халқ ёзувчиси
Озарбайжон „İстиқлал“ ордени
Озарбайжон „Şöҳрəт“ ордени
Озарбайжон „Şəрəф“ ордени
Озарбайжон Озарбайжон Республикаси Президентининг шахсий стипендияси
Озарбайжон „Ҳайдар Алиев мукофоти“
Озарбайжон „Ҳумай“ мукофоти
Озарбайжон Озарбайжон Республикаси Президентининг фахрий дипломи- Халқаро Туркий Маданият Ташкилотининг (ТÜРКСОЙ) „Şəрəф“ медали
- „Üзейир Ҳаcıбəйли“ медали[8]
- „Низомий Ганжавийнинг 880 йиллиги (1141-2021)“ эсдалик нишони[9]
Анор Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси президенти, бир неча бор Олий Кенгаш ва Миллий Мажлис депутати бўлган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Анар, борн то бе wритер“ (эн). АзерНеwс.аз (2015-йил 19-январ). Қаралди: 2020-йил 19-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 Ме, Ёу, Ҳим анд тҳе Телепҳоне. Азербаижан Интернатионал. Спринг 2004, #12.1
- ↑ 3,0 3,1 Афсана Латифова. Поэц анд Wритерс оф Азербаижан. Баку, 2006
- ↑ „Азербаижани wритер Анар ин пҳотос - ПҲОТО“ (2014-йил 19-феврал). 2023-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-январ.
- ↑ „Президентин сəфир тəйин этдийи Турал Рзаев кимдир? - ДОСЕ“ (2022-йил 17-октябр). 2023-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-январ.
- ↑ „Памук: "Кüлтüрел эткилеşимден коркмамак герекир"“ (2004-йил 18-май). 2023-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-январ.
- ↑ „Язıçı Анар кимдир?“ (2021-йил 23-декабр). 2023-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-январ.
- ↑ „Бəстəкарлар İттифақı Анарı "Üзейир Ҳаcıбəйли" медалı илə тəлтиф эдиб“. 2022-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-сентябр.
- ↑ „"Каспи"нин əмəкдаşıна мüкафат верилиб“ (аз). www.каспи.аз (2021-йил 28-декабр). 2022-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июл.