Anarhichas minor
Анарҳичас минор, доғли бўрибалиқ, доғли денгиз мушуғи ёки қоплон балиғи — Анарҳичадидаэ оиласининг йирик денгиз балиғи ҳисобланади. Бу сув тубида яшовчи тур Шимолий Атлантика ва Шимолий Муз океанинида Россия шимоли ва Скандинавия ярим оролидан Шотландия шелфига қадар бўлган ҳудудда, Янги Шотландия, Канада яқинидаги денгиз ҳавзаларида учрайди. Канадада бу турнинг сони 1970-йилларнинг охиридан 1990-йилларнинг бошигача, айниқса шимолий қисмида 90 % га камайди. Канадада у йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар қаторига киради.
| Анарҳичас минор | |
|---|---|
| Эндигина қўлга олинган балиқ | |
Таҳдидлар (САРА)[2]
| |
| Илмий классификация | |
| Вакиллик: | Ҳайвонлар |
| Филум: | Чордата |
| Синф: | Аcтиноптерйгии |
| Оила: | Анарҳичадидаэ |
| Ген: | Анарҳичас |
| Турлар: | А. минор
|
| Биномиал номи | |
| Анарҳичас минор Óлафссон, 1772-йил
| |
| Шунингдек[3] | |
| |
Таксономия
Анарҳичас минор биринчи марта 1772-йилда исланд тадқиқотчиси, ёзувчи ва исланд тили консерватори Эггерт Олафссон томонидан таснифланган. Анарҳичас туркумидаги бўрибалиқларнинг тўрт туридан бири ҳисобланади[4]. Балиқнинг зоологик о'зига хос номи минор "кичикроқ " ёки „миттироқ“ деган маънони англатади, аммо Олафссон уни „охирги“ деган маънода номлаган, чунки балиқни бўрибалиқларнинг иккинчи тури сифатида тасвирланган[5]
Умумий тавсиф
Анарҳичас минорнинг иккала жағининг олд қисмида кўзга ташланадиган итникига ўхшаш тишлари бор; тўмтоқ, юмалоқ тумшуғи ва кичик кўзлари ўғир калласида жойлашган; тос сузгичлари бўлмаган узун, қалин танасида: каудал асосга чўзилган узун умуртқа поғонаси сузгичлари; мослашувчан тиканли нурлар; кичик, бироз юмалоқ мускул сузгичлари; юмалоқ кўкрак қанотлари; қаттиқ мушаклар жой олган. Бали танаси рангсиз зайтунрангидан қуюқ жигарранггача ўзгарувчан рангда бўлиб, юқори қисмлари тартибсиз шаклли қора-жигарранг доғлар билан қопланган. Унинг максимал узунлиги 1.8 метр (5.9 фт) дан ортиқ ва вазни 23 килограм (51 лб) гача бўлади[6].
Ўхшаш турлар
Доғли шимол бўрибалиқлари (А. дентиcулатус) ва Атлантика бўрибалиқларидан (А. лупус) қора доғлари билан ажралиб туради[2].
Тарқалиши
Доғли бўрибалиқлар Шимолий Муз океанида ва Шимолий Атлантика океани ҳудудинингЛабрадордан Баренс денгизигача бўлган денгиз ҳавзаларида учрайди. Уни Канаданинг шимолий чегараси Баффин кўрфазида камдан-кам ҳолларда учратиш мумкин. Шимолий Атлантика океанининг ғарбий қисмида, Гренландиянинг шарқий ва ғарбий қисмида, Лабрадор шелфида ва Гранд банкларда, озроқ миқдори эса Шотландия шелфида истиқомат қилади[2].
Бу тур жанубда Шотландия ва Ирландияга қадар чўзилган ҳудуддан ҳам топилган[7].
Яшаш жойи ва ҳаёт тарзи
Анарҳичас минор совуқ денгизда, чуқур сув ҳавзаларида, одатда 5 °C (41 °Ф) дан паст ҳароратда ва 50–800 метр (160–2,620 фт) чуқурликда яшайди, лекин 25 метр (82 фт) га қадар саёз Канада Арктика зонасида ҳам мавжуд. Улар бошпана ва уй қуриш учун қўпол қумлоқ, яқин атрофдаги тошлоқ жойларни афзал кўришади. Уруғлантириш ёзда кеч куз баъзан эрта қишда содир бўлади. 54 600 тагача йирик тухумни [диаметри 6 миллиметр (0.24 ин)] денгиз тубида тўда бўлиб, чуқур сув остига қўяди ва биринчи навбатда эркак балиқлар томонидан қўриқланади. Бу тур учун ўсиш тезлиги Атлантика ва шимол бўрибалиқларига қараганда секинроқ (Баренц денгизи) кечади. Балиқлар етти ёш ва ундан катта ёшда етук ҳисобланиб, 21 йилгача яшаши мумкин. Тур миграцияси маҳаллий ва чекланган ҳудуддагина яшайди[2].
Таомланиши
Ушбу балиқнинг овқатланиш рациони, биринчи навбатда, қисқичбақасимонлар ва моллюскалар каби қаттиқ қобиқли умуртқасиз ҳайвонлардан ташкил топган. Доғли бўрибалиқларнинг ичакларидан игнатерилилар, найча қуртлари, денгиз ўтлари ва балиқлар ҳам топилган[2].
Муҳофаза қилиш ҳолати
Ушбу тур Канададаги йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи табиат ҳолати қўмитаси (CОСЕWИC) томонидан хавф остида эканлиги аниқланган. У Канаданинг „Хавф остидаги турлар тўғрисида“ ги федерал қонуни рўйхатига киритилган ва 2004-йил июн ойидан бошлаб, мазкур қонунга кўра ҳимояга олинган[2]. ИУCН уни Европада хавф остидаги жонзот деб баҳолайди[1].
Хавфлар
Ҳаддан ташқари кўп миқдорда балиқ овлаш ва яшаш жойларининг ўзгариши бўрибалиқлар сонининг пасайишига сабаб бўлган деб ҳисобланилади. Канада сувларида бу тур балиқ саноати ишчилари томонидан овланмайди, аммо денгизда трола ва узун лайнерлар сабабли нобуд бўлиш ҳолати кузтилган. Бундан ташқари, океан тубини безовта қиладиган ҳаракатлар, масалан, трола овлаш усули уруғланиш ҳудудларига зарар етказиши мумкин[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Cоллетте, Б.; Фернандес, П. & Ҳеэссен, Ҳ. (2015). „Анарҳичас минор“. ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс. 2015: э.Т18263655А44739959. Ретриэвед 26 Жулй 2022.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 О’Деа, Н.Р.; Р.Л. Ҳаэдрич „CОСЕWИC Ассессмент анд Статус Репорт он тҳе Споттед Wолффиш Анарҳичас минор ин Cанада.“. Cоммиттеэ он тҳе Старус оф Эндангеред Wилдлифе ин Cанада (2001). 2022-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-июл.
- ↑ Фроэсе, Раинер; Паулй, Даниэл (эдс.) (2022).
- ↑ Cоф генус | генус = Анарҳичас | аccесс-дате = 26 Жулй 2022}}
- ↑ „Ордер Перcиформес: Субордер Cоттоидеа: Инфраордер Зоарcалес: Фамилиэс: Анарҳичадидаэ, Неозоарcидаэ, Эулопҳиас, Стичаэидаэ, Лумпенидаэ, Опҳистоcентридаэ, Пҳолидаэ, Птиличтҳйидаэ, Запроридаэ, Cрйптаcантҳодидаэ, Cебидичтҳйидаэ, Сcйталинидаэ анд Батҳймастеридаэ“. Тҳе ЭТЙФиш Прожеcт Фиш Наме Этймологй Датабасе. Чристопҳер Счарпф анд Кеннетҳ Ж. Лазара (2021-йил 4-июл). Қаралди: 2022-йил 26-июл.
- ↑ Департмент оф Фишериэс анд Оcеанс, Споттед Wолффиш: А Спеcиэс ат Риск ин тҳе Нортҳ, Говернмент оф Cанада, 2005.
- ↑ „Раре леопардфиш ландед ин Донегал“. Фишинг Неwс (2022-йил 8-июн). Қаралди: 2022-йил 26-июл.
Адабиётлар
- Скотт ва Скотт 1988; Қимматли қоғозлар ҳолати ҳисоботи 2004/031 2003.