Anarkali Kaur Honaryar
Анаркали Каур Ҳонаряр (ХХ аср, Афғонистон) — сикҳлардан бўлган афғонистонлик сиёсатчи[1]. Бундан ташқари, Анаркали аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси ва шифокор-стоматолог[2].
| Анаркали Каур Ҳонаряр | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
ХХ аср |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Кобул университети |
| Касби | сиёсатчи, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси ва шифокор-стоматолог |
Таржимайи ҳоли
Анаркали Афғонистонда туғилган. Афғонистонда 30 мингга яқин сикҳлар ва ҳиндуийлар яшашади[3]. Анаркали Афғонистон Миллий Ассамблеясининг мусулмон бўлмаган биринчи аъзоси. 2001-йилда Толибон ҳокимияти ағдарилган пайтда Анаркали Кобул университетининг тиббиёт факултетида таҳсил олган. Толибон ҳокимияти қулаганидан кейин Анаркали Афғонистоннинг муваққат ҳукуматини танлаган Лоя жирғаси ҳамда Афғонистон Конституция қўмитаси аъзоси бўлган[4]. 2006-йилда Анаркали Афғонистон Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил комиссияси аъзоси бўлади. 2010-йилда Анаркали мамлакатнинг Мешрано жирғасига сайланади ва бунга эришган мусулмон бўлмаган биринчи аёл ҳисобланган, 2015-йил ўрталарида жирғадаги фаолиятини якунлайди. 2021-йилда Кобулнинг Толибон томонидан эгалланиши пайтида, яъни 2021-йил 22-августда Афғонистондан Ҳиндистон кучлари томонидан қутқарилган ҳиндлар билан бирга Ҳиндистонга кириб келган[5].
Манбалар
- ↑ „2011 УНЕСCО-Маданжеэт Сингҳ Призе фор тҳе Промотион оф Толеранcе анд Нон-Виоленcе то бе аwардед то Анаркали Ҳонаряр (Афгҳанистан) анд Кҳалед Абу Аwwад (Палестине)“. УНЕСCО (2011-йил 16-ноябр).
- ↑ Самбуддҳа Митра Мустафи.. „Афгҳанистан'с Сикҳ ҳероине фигҳц фор ригҳц“. ББC.
- ↑ „Др. Анаркали Каур Ҳонаряр“. Сикҳ Фоундатион Интернатионал. Қаралди: 2026-йил 27-март.
- ↑ Марзбан, Омид „Ёунг Афгҳан Ригҳц Аcтивист Селеcтед Ас 'Персон Оф Тҳе Еар'“. Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй (2009-йил 24-март).
- ↑ „Индиа эваcуатес овер 20 Афгҳан Сикҳс фром Кабул, инcлудинг МПС Анаркали Каур Ҳонаряр, Нарендра Кҳалса“.