Абу Ҳамза Анас ибн Молик ан-Нажжорий ал-Хазражий (арабча: أبو حمزة أنس بن مالك النجاري الخزرجي‎‎; тах. 612-йил – тах. 712-йил[1]) — Муҳаммад пайғамбарнинг саҳобаларидан бири[2].

Анас ибн Молик
أنس بن مالك
Таваллуди 611 ор 612
Вафоти Милодий 712 йил (93 ҳижрий)
(100-103 ёш)
Басра, Умавийлар халифалиги (ҳозирги Ироқ)
Отаси Молик ибн Надр
Онаси Умму Сулайм бинти Милҳон

Ҳаёти

Ироқнинг Басра шаҳридаги Анас ибн Молик қабри

Ясрибнинг Хазраж қабиласининг Нажжор уруғидан бўлган Анас ибн Молик Муҳаммад пайғамбар ҳижратдан ўн йил олдин 612-йилда туғилган[3]. Анаснинг онаси Умму Сулайм бинти Милҳон исломни эрта қабул қилган. Шу сабабли, Умму эри билан жанжаллашди ва эри Молик ибн Надр уни имондан қайтаришга уриниб кўрди. Кейин эри Сурияга кетди ва орадан бироз вақт ўтиб вафот этди. Мусулмон бўлмаган ҳолда эрининг вафотидан кейин Умму Сулайм янги мусулмон бўлган Абу Талҳа ибн Собитга турмушга чиқди[4]. Анаснинг бу никоҳдан ўгай укаси Абдуллоҳ ибн Абу Талҳа эди.

622-йилда Муҳаммад пайғамбар Мадинага ҳижрат пайтида Анас ибн Молик атиги 10 ёшда эди[1][5]. Умму Сулайм ўғлини Пайғамбарнинг ҳузурларига олиб келиб, Анасни хизматкор қилиб таклиф қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматкорга муҳтож бўлмасалар ҳам, Умму Сулаймни рад этишлари билан хафа қилишни истамай, Анасни уйига қабул қилиб, унга ўз ўғлидек муомала қилдилар. Анас Муҳаммад пайғамбарга хизмат қилиб, унинг барча буйруқларини пухталик билан бажарарди ва ундан дин асосларини ўрганди[4][6].

Анас ёшлигидан мусулмонларнинг дастлабки жангларида бевосита қатнашмаган. Лекин Анас Бадр жангида мусулмон аскарларига хизмат қилган[5]. Вояга етгач, Хайбар ва Ҳунайн жангларида қатнашади. Бундан ташқари, Маккани фатҳ қилиш ва Тоифни қамал қилишда ҳам қатнашган[4].

632 йилда пайғамбар вафотидан кейин Анас жангларда қатнашди[1]. У зот Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўзга кўринган саҳобаларининг охиргиси бўлган[2].

Бироз вақт ўтгач, Анас ибн Молик Басрага кўчиб ўтди ва у ерда шаҳар аҳолисига ислом дини ва қонуни асосларини ўргатди[4]. У форсларга қарши босқинчилик урушларида қатнашган ва Туштар шаҳрини эгаллаган мусулмон қўшинлари таркибида бўлган[5][7].

Учинчи халифа Усмон даврида Анас Басрада муаллимлик фаолиятини давом эттирди. Фуқаролар уруши пайтида у ҳеч бир тарафга қўшилмаган. Анас ибн Молик жамиятдаги зулм ва адолацизликка ҳеч қачон чидамаган ва Умавийларнинг Ироқ ҳокими ал-Ҳажжож[4] зулмига очиқ қаршилик кўрсатишдан қўрқмаган.

Анас ибн Моликнинг шогирдлари орасида Ҳасан ал-Басрий, Сулаймон Тамрий, Қатода ибн Диам, Муҳаммад ибн Сирин, Саид ибн Жубайр ва бошқалар каби машҳур тобеинлар бор эди[8].

Анас ибн Молик ҳижрий 93 (милодий 712)[9]-йил Басрада[10] 103 (қамарий) ёшда вафот этган[10][4].

Зиёратгоҳ

Анас ибн Молик зиёратгоҳи Ироқнинг Басра шаҳрида жойлашган[11]. Анас ибн Моликнинг қабри оддий хонақоҳдир. Бироқ зиёратгоҳ портловчи қурилмалар билан вайрон қилинган. Масжид ва зиёратгоҳ жиддий шикастланган ва деворлари вандализм билан бўялган бўлса-да, мажмуа ҳалигача сунний мусулмонлар ташриф буюрадиган машҳур жой бўлиб қолмоқда. 

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Финдинг тҳе Трутҳ ин Жудгинг тҳе Cомпанионс, 1. 84-5; ЭИ2, 1. 482 А. Ж. Wенсинcк Ж. Робсон
  2. ↑ 2,0 2,1 Cанан, İбраҳıм. ЭНЕС б. МÂЛİК - Ан артиcле публишед ин тҳе 11тҳ волуме оф Туркиш Энcйcлопедиа оф Ислам. Истанбул: ТДВ İслâм Ансиклопедиси, 1995 — 234-235-бет. ИСБН 978-97-53-89438-8. Қаралди: 15-январ 2022-йил.  Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "İА" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  3. ↑ ҳттп://www.иҳсан.кз/ру/артиcлес/виэw/8323
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 Али-заде 2007.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Энcйcлопаэдиа оф Ислам & 1960—2005.
  6. ↑ ҳттп://www.иҳсан.кз/ру/артиcлес/виэw/8323
  7. ↑ ҳттп://www.иҳсан.кз/ру/артиcлес/виэw/8323
  8. ↑ ҳттп://www.иҳсан.кз/ру/артиcлес/виэw/8323
  9. ↑ „سير أعلام النبلاء » ومن صغار الصحابة » أنس بن مالك“. Қаралди: 2013-йил 15-октябр.
  10. ↑ 10,0 10,1 Т. П. Ҳугҳес, 1885/1999, Диcтионарй оф Ислам, Неw Делҳи: Рупа & Cо.
  11. ↑ „Ирақи Бойс Дисреспеcт Анас Ибн Малик (РА)'с Граве бй Стандинг он Ит“.

Ҳаволалар