Anastasiya Skoptsova
Анастасия Илинична Скопцова (русча: Анастасия Ильинична Скопцова; 2000-йил 8-ноябрда туғилган) — муз устида конкида учиш бўйича муосбақаларда қатнашган россиялик собиқ муз раққосаси. Конкида учиш бўйича собиқ шериги Кирилл Алёшин билан бирга 2020-йилда Ростелеcом Cуп мусобақасининг бронза медали, 2018-йилда CС Таллинн Тропҳй мусобақасининг кумуш медали ва 2021-йил Россия чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган.
| Анастасия Скопцова | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Анастасиа Илинична Скопцова |
| Иккинчи исми | Скоптcова |
| Давлат | Россия |
| Таваллуди |
2000-йил 8-ноябр Москва, Россия |
| Олдинги шериклари |
Кирилл Алёшин Никита Назаров |
| Шахсий рекордлари | |
| Рақс (умумий натижа) | 195.06 |
| Қисқа рақс | 78.39 |
| Эркин рақс | 116.67 |
Фаолиятининг бошида жуфтлик 2018-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва 2017-йилги ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида олтин, шунингдек, 2016-йилги ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.
Шахсий ҳаёти
Анастасия Илинична Скопцова 2000-йил 8-ноябр Москвада туғилган.
Фаолияти
Фаолиятининг илк йиллари
Скопцова конкида учишни 2004-йилда ўргана бошлади. У Никита Назаров билан жуфтликда юқори даражали янги бошловчилар тоифасида Тирнавиа Иcе Cуп ва НРW Тропҳй мусобақаларида иштирок этиб, 2010-йилнинг кузида ўзининг халқаро дебютини амалга оширди. Иккиси 2012-йилги Россия Ўсмирлар Чемпионатида ўн учинчи ўринни эгалладилар. Уларга Москвада Денис Самохин устозлик қилган.
Алёшин билан жуфтлигининг бошланиши
Кирилл Алешин билан билан бирга 2013-йил октябр ойидан мусобақаларда қатнаша бошлаган. 2015-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Россия Чемпионатига йўлланма олдилар ва қисқа рақсда тўққизинчи ва эркин рақсда еттинчи ўринда бўлиб, умумий ҳисобда тўққизинчи ўринни эгалладилар[1].
2015 — 2016-йилги мавсум
Скопцова / Алешин жуфтлигининг биринчи Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при (ЖГП) мусобақалари 2015 — 2016 йилги мавсумга тўғри келди. Улар Полшанинг Торун шаҳрида бўлиб ўтган ЖГП мусобақасида Лотарингия МакНамара / Квинн Карпентер ва Кристина Каррейра / Энтони Пономаренкодан кейин учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди. Хорватиянинг Загреб шаҳрида бўлиб ўтган ЖГПда Скопцова/Алешин иккала сегментда ҳам иккинчи ўринни эгаллади ва Рейчел Парсонс / Майкл Парсонсдан (олтин) 12 очко кам ва София Шевченко / Игор Эременкодан (бронза) деярли беш очко кўп тўплаган ҳолда кумуш медални қўлга киритди. ЖГП турнир жадвалида 6-ўринда бўлиб, Барселонада ўтказилган 2015 — 2016 ЖГП Финал босқичининг рейтингида сўнгги 6-поғонасидан жой олдилар[2].
2016-йилги ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионатида бешинчи (қисқа рақсда еттинчи, эркин рақсда тўртинчи) ўринни эгаллаган жуфтлик Россия терма жамоасида 2016-йилда Ҳамар шаҳрида бўлиб ўтадиган Қишки Ўсмирлар Олимпия Ўйинларида қатнашишди. Қисқа рақсда иккинчи, эркин рақс бўйича учинчи ўринни эгаллаб, Норвегиядаги муз рақси мусобақасида бронза медали билан тақдирландилар[3].
2016 — 2017-йилги мавсум
Сентябр охирида Скопцова / Алёшин жуфтлиги Словениянинг Любляна шаҳрида ЖГП мусобақасида бронза медалини қўлга киритди; улар Лоррейн МакНамара / Қуинн Cарпентер ва София Полишчук / Александр Вахновдан кейин учинчи ўринни эгаллади. Бир ҳафта ўтгач, улар Эстониянинг Таллин шаҳрида ЖПГ мусобақасида кумуш медални қўлга киритдилар ва у ерда Алла Лобода / Павел Дрозддан кейин иккинчи ўринни эгалладилар.
Дастурлари
(Алёшин билан)
| Мавсум | Қисқа рақс | Эркин рақс |
|---|---|---|
| 2021 — 2022 |
|
|
| 2018 — 2019 |
|
Натижалари
ГП: Гран-при ; CС: Чалленгер серияси ; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при
Алёшин билан
| Мусобақа | 14/15 | 15/16 | 16/17 | 17/18 | 18/19 | 19/20 | 20/21 |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Халқаро | |||||||
| Гран-при босқичлари. Cуп оф Чина | 7 | ||||||
| Гран-при босқичлари. Cуп оф Руссиа | 9 | 3 | |||||
| Гран-при босқичлари. НҲК Тропҳй | 7 | ||||||
| Гран-при босқичлари. Скате Cанада | 10 | ||||||
| Таллинн Тропҳй | 1 | 2 | |||||
| Эгна Данcе Тропҳй | 2 | ||||||
| Санта Cлаус Cуп | 1 | ||||||
| Миллий | |||||||
| Россия чемпионати | 5 | 5 | 3 | ||||
| Ўсмирлар ўртасида Россия чемпионати | 9 | 5 | 3 | 1 | |||
| Россия кубоги босқичлари. И босқич | 3 | 1 | |||||
| Россия кубоги босқичлари. ИИ босқич | 4 | ||||||
| Россия кубоги босқичлари. ИВ босқич | 1 | 1 | |||||
| Россия кубоги босқичлари. В босқич | 2 | 2 | 1 | ||||
| Халқаро: ўсмирлар | |||||||
| Ёшлар Олимпия ўйинлари | 3 | ||||||
| Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 5 | 1 | |||||
| Ёшлар ўртасидаги Гран-при финали | 6 | 1 | |||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари. Хорватия | 2 | ||||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари. Полша | 3 | 1 | |||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари. Беларус | 2 | ||||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари. Эстония | 2 | ||||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари. Словения | 3 | ||||||
| Волво Опен Cуп | 4 | ||||||
Манбалар
- ↑ „Танцевальный дуэт Скопцова — Алешин завершает профессиональную карьеру“ [Тҳе данcе дуо Скопцова / Алешин эндс профессионал cареэр] (ру). Спорт Эхпресс (2022-йил 2-июн).
- ↑ Фладе, Татжана. „Степанова анд Букин wин сеcонд натионал титле афтер Синицина анд Кацалапов дроп оут“. Голден Скате (2021-йил 24-декабр).
- ↑ Слатер, Паула. „Синицина анд Кацалапов данcе то фифтҳ Гранд Прих голд ат Ростелеcом Cуп“. Голден Скате (2021-йил 27-ноябр).