Анатоксин (юнонча: ана — қайта таъсир ва тохион — заҳар) — формалин ва 39 — 40° температура таъсирида заҳарли хоссасини йўқотган, лекин антигенлик хоссасини сақлаб қолган токсин. Биринчи марта франсуз бактериологи Г. Рамон 1923-йилда дифтерия токсинидан анатоксин тайёрлаган. Анатоксин иммун қон зардобини тайёрлашда қўлланади. Бунинг учун Анатоксин йирик ҳайвонлар (масалан, от)га такрор юборилади. Улардан олинган зардоб одамларни баъзи юқумли касалликлар (дифтерия, қоқшол ва бошқалар)дан сақлаш ва даволашда фойдаланилади. Фаол иммунлашда қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил