Anatole France
Анатол Франс (тахаллуси, франсузча: Анатоле Франcе; асл исмшарифи Анатол Франсуа Тибо; франсузча: Франçоис-Анатоле Тҳибаулт) (1844-йил 16-апрел, Париж — 1924-йил 12-октябр, Тур) — франсуз ёзувчиси. Франсия академияси аъзоси (1896). Адабий фаолияти библиографик каталогларга битиклар, энсиклопедияларга мақола ва тақризлар ёзиш билан бошланган. 60-йилларда "Парнас" адабий гуруҳи билан яқинлашган ва бу ҳол унинг илк китоби — "А. де Вини" (1868) да, шунингдек, "Олтин достонлар" (1873) тўплами ва "Коринф тўйи" (1876) драматик достонида ўз аксини топган. Шундан кейин Франс шеъриятдан узоклашиб, 1879-йилда Ч. Дарвин ва И.Тен сингари табиий фан намояндалари таъсирида "Иокаста" ва "Қилтириқ мушук" қиссаларини ёзган. Осори атиқалар шайдоси — кекса филолог олимнинг кундалиги тарзида ёзилган "Силвестер Боннарнинг жинояти" (1881) романи Франсга шоншуҳрат келтирган. Ёзувчи "Таис" (1890) романида фалсафий ва ахлоқий қарашларини ифодалаш учун илк христианлик даврига мурожаат этган. Франс 90-йилларда яратган бир неча романлари ("Саламандра" 1892; "Жаноб Жером Куанярнинг мулоҳазалари", 1893 ва бошқалар)да донишманд ва дайди аббат Куаняр ҳамда бошқа қаҳрамонлар образи орқали нафақат ХВИИИ асрдаги Франсия қироллиги, балки 3республикадаги воқеликка ҳам ўз муносабатини ифодалаган. Франснинг Куанярга бағишланган барча асарлари фалсафий роман жанрида ёзилган бўлиб, уларда сюжет ва воқеа эмас, балки фалсафий мушоҳадалар катта мавкега эга. Франснинг "Қизил гул" (1894) романида ҳиссиётга асосланган муҳаббатнинг мўрт булиши ҳақидаги фикр бадиий мужассамланган. 80—90-йилларда Франснинг "Валтасар" (1889), "Садаф қутича" (1892), "Авлиё Кларанинг қудуғи" (1895), "Клио" (1900) каби кичик ҳикоя тўпламлари нашр этилган.
| Анатол Франс | |
|---|---|
|
Сигнатуре Анатоле Франcе.гиф |
Франс ХХ аср бошларида социалистларга яқинлашиб, 1905-йил рус инқилобини яхши қарши олган. Ҳатто рус халқи ва Россияга қўшиб олинган халқлар дўстлиги жамиятини тузиб, унга раислик қилган (1905-йил феврал). 1905—07 йил рус инқилобининг мағлубиятга учраши эса унинг руҳияти ва дунёқарашига катта таъсир қилган. У ҳатто тарихда олға ҳаракат йўқ, тарих босиб ўтилган йўлнинг такрорланишидан иборат, шунинг учуи инсоният тарихий тараққиётнинг бир нуқтасида депсиниб туради, деган хулосага келган. Франс нинг "Пингвинлар ороли" (1908), "Худолар хоҳиши" (1912), "Фаришталар исёни" (1914) романларидаги сатирик руҳ қисман ёзувчи дунёқарашидаги ана шу пессимистик ҳолат билан изоҳланади.
Франс умрининг сўнгги йилларида болалик ва ўсмирлик йилларига бакишланган "Кичкина Пётр" (1919), "Гулга бурканган ҳаёт" (1922) сингари хотиралари билан бирга фалсафий мазмун билан йўғрилган "Гул тагидаги суҳбатлар" (1917) асарини ёзган. 2 жилдли "Жанна д’Арк ҳаёти" (1908) тарихий тадқиқоти, "Соков қизга уйланган киши ҳангомаси" (1912) сингари песалар муаллифи. "Жаноб Жером Куанярнинг мулоҳазалари" асаридан олинган "Башарият тарихи" ҳикояси Ойбек томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. Нобел мукофоти лауреати (1921)[1]..
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Анатоле Франcега тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |