Анатолий Максймовйч Барановскй (украинча: Анатолій Максимович Барановский) (1906-йил 25-январ — 1988-йил 9-ноябр) — украиналик сиёсатчи, иқтисодчи ва дипломат. У 1952–1954-йилларда Украина Ташқи ишлар вазири лавозимида, 1961–1979-йилларда эса Украина Молия вазири лавозимида фаолият юритган.

Биографияси

Анатолий Барановскй 1906-йилда Киевда туғилган. 1933-йилда Харковдаги университетлардан бирини тамомлаган.

Карераси

1920–1930-йилларда у Житомирда солиқ идораси, Комсомол ҳамда совет давлат органларида ходим сифатида ишлаган.

1933-йилда у Украина ССР давлат планлаштириш қўмитасида катта иқтисодчи, бўлим мутахассиси ва раис ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

1941-йилда эса у Украина ССР Халқ Комиссарлари Совети раиси ўринбосари бўлган.

Иккинчи жаҳон уруши бошланиши ва фашист қўшинларининг Украина ҳудудига ҳужуми даврида у муҳим саноат корхоналарини шарқий ҳудудларга эвакуация қилиш ҳамда қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширган.

1941–1942-йилларда у Жанубий фронт ҳарбий кенгашининг саноат бўйича ишчи гуруҳига раҳбарлик қилган.

1942–1944-йилларда у Совет Иттифоқи ташқи ишлар вазирлигида иқтисодий масалалар бўйича эксперт сифатида фаолият юритган ҳамда Иккинчи жаҳон уруши даврида Германияда иттифоқчилар билан тузиладиган сулҳга оид иқтисодий келишувларни тайёрлашда иштирок этган.

1944–1952-йилларда у Украина ССР Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари бўлган[1].

1945-йил март–май ойларида у ИВ сессияда Украина делегациясига раҳбарлик қилган ҳамда 1947-йилги Парил тинчлик келишуви тузилиши жараёнларида иштирок этган.

У 1988-йил 9-ноябрда Киевда 82 ёшида вафот этган[2].

Манбалар