Anatoliy Kivayev
Анатолий Александрович Киваев (1929-йил 18-март, Тошкент – 2014-йил 25-январ, Москва) – совет ва рус офталмологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган шифокор, Россия табиий фанлар академиясининг академиги[1].
| Анатолий Киваев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
18-март 1929-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Вафоти |
25-январ 2014-йил Москва |
| Фуқаролиги |
|
| Илмий унвони | профессор |
Ҳаёти
Анатолий Александрович Киваев 1929-йил 18-мартда Тошкент шаҳрида шифокорлар оиласида таваллуд топган.
1953-йилда Тошкент тиббиёт институтининг даволаш факултетини тамомлаган.
Киваев 1953–1966-йилларда Ўзбекистонда офталмолог бўлиб ишлаган (1957–1959-йилларда Самарқанд тиббиёт институтининг клиник ординатурасида 1964-йилда „Сил касаллиги билан оғриган беморларда кўриш органларининг ҳолати“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган).
Александрович 1966–1968-йилларда М. Ф. Владимирский номидаги МОНИКИ кўз бўлимида ишлаган (Москва).
Анатолий 1968–1971-йилларда профессор Святослав Николаевич Федоров бошчилигида Москва тиббиёт институтининг муаммоли тадқиқот офталмология лабораториясида фаолият олиб борган[2].
Киваев 1971-йилдан 2012-йилгача Ҳелмголц номидаги Москва кўз касалликлари илмий-тадқиқот институтида контактли кўришни тузатиш бўлимига раҳбарлик қилган.
Шифокор 1983-йилда „Контактли кўришни тузатиш“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Анатолийга 1988-йилда профессор илмий унвони берилган.
1997-йил „Москванинг 850 йиллиги хотирасига“ медали билан тақдирланган.
Кияев 2001-йилда „Россия Федерациясида хизмат кўрсатган шифокор“ фахрий унвони билан тақдирланган.
Анатолий Александрович Кияев 25-январ 2014-йилда Москвада вафот этган[3]
Илмий фаолияти
Анатолий Александрович Киваевнинг совет ва рус офталмологиясидаги обрўсини баҳолаш мушкул. Киваев мамлакатда контактли кўришни тузатиш бўйича ихтисослаштирилган хизматни яратди. У ўз ходимлари билан биргаликда самарали диагностика усуллари, контакт линзаларини танлаш, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш тизими, улардан фойдаланишнинг янги йўналишларини ишлаб чиқди. 11 нафар фан номзоди тайёрлади. Киваев 250 дан ортиқ илмий ишлар ҳамда контактли кўришни тузатиш бўйича биринчи маҳаллий қўлланма муаллифи.
Манбалар
- ↑ „КИВАЕВ Анатолий Александрович“. Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.
- ↑ „Памяти профессора А.А. Киваева“. Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.
- ↑ „Памяти Анатолия Александровича Киваева“. Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.