Anatoliy Kuzmin
Анатолий Наумович Кузмин (1924-йил 19-октябр Верх-Ануйское, Олтой ўлкаси – 1992-йил 04-июн, Самарқанд, О'збекистон) – совет армияси кичик сержанти, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1945)[1].
| Анатолий Наумович Кузмин | |
|---|---|
| Таваллуди |
19-октябр 1924-йил Верх-Ануйское, Олтой ўлкаси |
| Вафоти |
4-июн 1992-йил (67 ёшда) Самарқанд, О'збекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Унвони | Кичик сержант |
| Жанг/уруш | Улуғ Ватан уруши, Иккинчи жаҳон уруши |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Анатолий Наумович Кузмин 1924-йил 19-октябрда Верх-Ануйское қишлоғида (ҳозирги Олтой ўлкасининг Бйстроистокский тумани) туғилган. У оиласи билан 1930-йилда Бийскга, 1938-йилда Ашхободга кўчиб ўтди. Ўрта мактабни тамомлаган. 1942-йилда Кузмин Қизил армия сафига чақирилди. Ўша йилнинг сентябр ойидан Улуғ Ватан уруши фронтларида хизмат қилди. Сталинград, Дон, Жануби-ғарбий 1 ва 2-Украина фронтларидаги жангларда қатнашган. У Улуғ Ватан урушининг Сталинград жангида, Украина Совет Социалистик Республикаси ва Полшани озод қилишда иштирок этган.
1945-йил январ ойига келиб кичик сержант Анатолий Кузмин 1-Белоруссия фронти 47-армиясининг 60-пиёда дивизияси 1281-пиёда полкида хизмат қилган. У Висла-одер операциясида қатнашди. 1945-йил 15-16-январда Кузмин Германия мудофаасини ёриб ўтишда ҳамда Новй Двор Мазовецки шаҳри яқинидаги Висла дарёсини кесиб ўтишда қатнашди ва душманнинг бир нечта ўқ отиш нуқталарини йўқ қилди. Дарёнинг ғарбий соҳилидаги кўприкда у немисларнинг қарши ҳужумларини қайтарди, оғир яраланди, аммо жангни давом эттирди.
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945-йил 24-мартдаги фармони билан „Висладан ўтишда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун“ кичик сержант Анатолий Кузмин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. Ленин ордени ва Олтин юлдуз медали ҳам тақдим этилди.
У узоқ вақт касалхонада даволанди. 1947-йил сентябр ойида ногиронлиги сабабли демобилизация қилинди. 1949-йилда Кузмин Ашхобод юридик мактабини тамомлаган, сўнгра Пятигорск ва Барнаул прокуратураларида ишлаган[2][3]. 1961-йилдан Самарқанд шаҳрида яшаб меҳнат фаолиятини олиб борди.
Анатолий Кузмин 1992-йил 4-июнда вафот этган ва Самарқанд ҳарбий қабристонига дафн этилган.
Мукофотлар
Анатолий Кузмин 1-даражали Ватан уруши ордени ва бир қатор медаллар билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Анатолий Наумович Кузьмин“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 20-сентабр 2023-йил.
- ↑ „«Ветеран великой отечественной войны, Герой СССР – Кузьмин Анатолий Наумович»“. www.адмби.ру. Қаралди: 20-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Скромный и отважный: сын алтайской земли Анатолий Кузьмин о себе рассказывал мало При цитировании ссылка на сайт портала «Вечерний Барнаул» обязательна ҳттпс://барнаул.пресс/“. www.барнаул.пресс. Қаралди: 20-сентабр 2023-йил.