Анатолий Кузмич Ошейко (1913.14.1, Узоқ Шарқ ўлкасидаги Липовси шаҳри —1987-йил, 11-феврал, Тошкент) — график рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1974). Владивосток шаҳридаги бадиий мактабда ўқиган (1928—30). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941—45). Туркистон ҳарбий округи сиёсий ишлар бош бошқармасида рассом (1946—49), "Ўзбекистон хотин-кизлари" журналда бадиий муҳаррир (1947— 60), Ўзбекистон давлат нашриётида бош рассом (1960—87). О. ижодида китоб бе-заги ва графика етакчи ўринни эгаллайди. "Ёш Ўзбекистон", "Ўзбек халқ шеърияти", "Олтин қишлоқ" (М. Миршакар), "Шуъла" (М. Шайхзода) ва бошқа кито-блар безагида ўзбек халқ амалий безак санъати анъаналаридан ижодий фойдаланган. Линогравюралари ("Қуёш боти-ши. Самарқанд", "Қиров", "Қиш. Анҳор", "Катта энергия" ва бошқалар)да кескин ранглардан моҳирона фойдаланиб, манзара, ҳолатлар ифодалилиги ва таъсирчанлигига эришган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил