Анатолий Николаевич Панин (1949.12.3, Россия Федерацияси Тула вилояти Узловский тумани) — кон экскаватори машинисти, Ўзбекистон Қаҳрамони (1995). Меҳнат фаолиятини 1967-йилда Тула вилояти Новомосковск шаҳридаги қурилиш бошқармасида экскаватор машинисти бўлиб ишлашдан бошлаган. 1970-йилдан Навоий вилояти Уч-қудуқ шаҳридаги Шимолий кон бошқармасига қарашли олтин рудалари очиқ усулда қазиб олинадиган конларда экскаватор машинисти ёрдамчиси, экскаватор машинисти, 1983-йилдан шу бошқармага қарашли очиқ усулдаги "Шарқ" конида экскаватор машинистлари бригадири.

П. олтин рудаларини очиқ усулда қазиб олишда самарали ва илғор тажрибалардан унумли фойдаланиб, ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил