Анатолий Иванович Суслов (русча: Суслов, Анатолий Иванович; 1946-йил 24-феврал, Ступино, Москва вилояти) – совет футболчиси, ярим ҳимоячи („диспетчер“) позициясида ўйнаган. СССР Олий лигасида 17 ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Анатолий Суслов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Анатолий Иванович Суслов
Таваллуд санаси 1946-йил 26-август (1946-08-26) (80 ёш)
Таваллуд жойи Москва вилояти, РСФСР
Бўйи 183 cм (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
?—1964 Динамо (Москва)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1964—1969 Динамо (Москва) 9 (1)
1969—1970 Динамо (Барнаул) 63 (3)
1971 Пахтакор 8 (0)
1972—1979 Динамо (Барнаул) 225+ (18)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Анатолий Москванинг „Динамо“ футбол мактаби тарбияланувчиси, РСФСР ёшлар терма жамоаси сардори бўлган ва 1964-йилда Бутуниттифоқ ёшлар мусобақаси ғолиби бўлган[1]. 1964-йилдан кўк-оқлар ўринбосарлари ўйинларида иштирок этишни бошлаган ва кейинги олти мавсумда ўринбосарлар чемпионатида 117 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган. Анатолий 1965-йил 16-октябрда „Одесса Черноморец“ жамоасига қарши олий лига ўйинида „Динамо“ жамоасининг асосий жамоасида дебют қилган[2]. Профессионал фаолияти давомидаги биринчи голини 1967-йил 28-августда Куйбишевнинг „Криля Советов“ жамоаси дарвозасига киритган[3]. Ўзининг иқтидори ва мураббийларнинг унинг имкониятларини юқори бахолаганига қарамай, „Динамо“ жамоасининг асосий жамоасида ўз ўрнига эга бўлмаган. 1967-йил Динамо жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Константин Бесков Анатолийнинг ўйин услубини ёқтирмаган. Ҳаммаси бўлиб „оқ-кўклар“ жамоаси таркибида олий лигада 9 та ўйин (1 та гол), СССР кубогида 2 та ўйин ва 11 та ўртоқлик ўйинида иштирок этган.

1969-йилги мавсумда Анатолий Барнаулнинг Динамо жамоасига ўтган ва у ерда икки мавсум давомида ўйнаган. 1971-йили Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби сафида олий лигада ўйнаган ва саккизта ўйинда майдонга тушган. 1972-йилда у Барнаулга қайтиб, яна саккиз мавсум маҳаллий жамоада ўйнаган ва жамоа сардори бўлган. Умуман олганда, Суслов миллий чемпионатларда Барнаул жамоаси учун 300 дан ортиқ ўйин ўтказган (1978-йилги мавсумни ҳисобга олмаганда 288 та, ўтказилган ўйинлар ҳақида маълумот йўқ).

Манбалар

Ҳаволалар