Анатолий Володимирович Трубин (2001-йил 1-августда туғилган) – украиналик профессионал футболчи, Примеира Лиганинг „Бенфиcа“ клуби ҳамда Украина терма жамоасининг дарвозабони.

Анатолий Трубин
Трубин „Шахтёр“ клуби сафида, 2019-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Анатолий Володймйровйч Трубин
Таваллуд санаси 2001-йил 1-август (2001-08-01) (25 ёш)[1]
Таваллуд жойи Донецк, Украина
Бўйи 1.99 м
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бенфиcа
Рақами 1
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2013–2014 Азовстал-2 Мариупол
2014–2019 Шахтёр
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2019–2023 Шахтёр 69 (0)
2023– Бенфиcа 52 (0)
Миллий терма жамоа
2017 Украина У-16 2 (0)
2017–2018 Украина У-17 6 (0)
2018 Украина У-18 1 (0)
2018–2019 Украина У-19 7 (0)
2019–2023 Украина У-21 15 (0)
2021– Украина 19 (0)
Медаллар
Мен'с фоотбалл
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 28-март учун)

Трубин Донецкнинг „Шахтёр“ клуби ёшлар академиясидаги беш йиллик фаолиятидан сўнг асосий жамоа аъзосига айланган. У 2020-йил 17 ёшида асосий таркибга киртила бошлаган ва жамоасининг уч карра Украина Премиэр-лигаси ва бир маротаба Украина кубогини ютишига ёрдам берган. 2023-йилда эса „Бенфиcа“ клубига кўчиб ўтган.

Турли ёшлар тоифасида мамлакати жамоаси шарафини ҳимоя қилган Трубин 2021-йилнинг март ойида биринчи марта Украинанинг асосий терма жамоасидан чақирув олган.

Клублардаги карераси

Шахтёр Донецк

Донецкда туғилган Трубин карерасини Мариуполнинг „Азовстал-2“ клубида бошлаган ва 2014-йилда Донецкнинг „Шахтёр“ клуби академиясига кўчиб ўтган. 2019-йил феврал ойида у асосий жамоа билан машғулотларни бошлаган ва УЭФА Европа лигаси доирасидаги „Эинтрачт Франкфурт“га қарши баҳсда жамонинг асосий таркиб қайдномасига киритилган. Профессионал дебютини эса 26-май куни лига доирасидаги „Мариупол“ клубига қарши ўйинда (4:0) ўтказган ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган[2].

Трубин 2020-2021-йилги мавсумдан бошлаб клуб афсонаси Андрий Пятовнинг асосий таркибдаги ўрнини эгаллаган ва жами 30 та ўйинда майдонга тушган. Ушбу мавсумда у Чемпионлар лигасида 2020-йил 21-октябр санасида бўлиб ўтган „Реал Мадрид“га қарши сафарда қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабада, шунингдек „Интер“га қарши иккита қуруқ ўйинлик серияда ҳам асосий таркибда бўлган. Мавсум давомидаги ёрқин ўйинлари сабаб футболчи „Шахтёр“нинг мухлислари версиясига кўра мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилган[3].

2023-йилнинг 23-февралида УЭФА Европа лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинида „Шахтёр“нинг „Ренн“ билан умумий 3:3 ҳисобида якунланган ўйининг пеналтилар сериясида учта сейв амалга оширган дарвозабон жамоасининг 1/8 финалга чиқишида муҳим рол ўйнаган ва якунда ўйиннинг энг яхши футболчиси деб ҳам топилади[4]. У лига учрашувларининг 28 та ўйинида майдонга тушиб, 14 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ҳамда якунда „Шахтёр“ билан лига чемпионлигини қўлга киритган.

2023-йилнинг июлида, шартномаси якунланишига бир йил қолган футболчи „Интер“ клубининг қизиқишлар доирасига тушиб қолади. Италия клуби жамонаи тарк этган асосий дарвозабини Андрé Онана ўрнига Трубинни асосий вариант сифатида кўришади. Бироқ, „Интер“ „Шахтёр“ сўраган нархни берисга тайёр эмаслигини маълум қилгач клублар ўртасидаги музокаралар барбод бўлди. Бу орада Трубин омма олдида клубни тарк этиш хоҳишини айтгач, кўп ўтмай, „Бенфика“ Трубиннинг хизматларига қизиқиш билдира бошлайди ва улар ўртасида мунозаралар бошланади[5][6].

Бенфиcа

2023-йил 10-августда Трубин Португалия Примеира Лигасининг „Бенфиcа“ клуби билан 2028-йилгача мўлжалланган шартнома имзолади[7]. Трансфер суммаси 10 миллион евро. Бундан ташқари, „Шахтёр“ клуби дарвозабоннинг келажакдаги сотувларидан тушган фойданинг 40 фоизини олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди[8][9].

Терма жамоадаги карераси

Трубин Украинанинг 16, 17, 18, 19 ва 21 ёшгача бўлган терма жамоалари сафида жами 31 та ўйинда майдонга тушган. У илк бор 2021-йилнинг 5-мартида Андрей Шевченко томонидан Франсия, Финландия ва Қозоғистонга қарши 2022-йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари учун катталар жамоасига чақирилган.

У Украина терма жамоаси сафида 31-март куни Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Қозоғистонга қарши ўйинда дебют қилган[10]. Трубин Евро-2020 учун асосий жамоа таркибига киритилган[11]. Гуруҳда 3-ўринни эгаллаган энг яхши жамоалар қаторида плай-офф босқичига йўл олган Украина 3-июл куни Римдаги „Олимпико“ стадионида бўлиб ўтган Англия терма жамоасига қарши баҳсда 4:0 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг турнирдаги ўз иштирокини якунлаган[12].

Статистика

Клуб

2025-йил 3-май ҳолатига кўра[13]
Клуб Мавсум Лига Маҳаллий кубоклар Лига кубоги Европа Бошқа Умумий
Дивизион Ўйилнар Голлар Ўйилнар Голлар Ўйилнар Голлар Ўйилнар Голлар Ўйилнар Голлар Ўйилнар Голлар
"Шахтёр" 2018–2019 Украина Премиэр Лигаси 1 0 0 0 — 0 0 0 0 1 0
2019–2020 Украина Премиэр Лигаси 7 0 0 0 — 0 0 0 0 7 0
2020–2021 Украина Премиэр Лигасиэ 21 0 0 0 — 9 0 0 0 30 0
2021–22 Украиниан Премиэр Леагуэ 12 0 0 0 — 6 0 0 0 18 0
2022–2023 Украина Премиэр Лигаси 28 0 — — 10 0 — 38 0
Умумий 69 0 0 0 0 0 25 0 0 0 94 0
Бенфиcа 2023–2024 Примеира Лига 28 0 5 0 3 0 12 0 — 48 0
2024–2025 Примеира Лига 30 0 0 0 3 0 12 0 0 0 45 0
Умумий 58 0 5 0 6 0 24 0 0 0 93 0
Карерасидаги умумий 127 0 5 0 6 0 49 0 0 0 187 0

Терма жамоа

2024-йил 16-ноябр ҳолатига кўра
Терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Украина 2021 2 0
2022 1 0
2023 7 0
2024 8 0
Умумий 18 0

Совринлар

Шахтёр Донецк

Бенфиcа

Шахсий

Манбалар

  1. ↑ УЭФА.cом „Анатолий Трубин | Украине | Эуропеан Қуалифиэрс“ (эн). УЭФА. Қаралди: 2024-йил 20-март.
  2. ↑ „Шакҳтар Донецк вс. Мариупол' - 26 Май 2019 - Соccерwай“. инт.соccерwай.cом. Қаралди: 2020-йил 10-декабр.
  3. ↑ „Шакҳтар шоcк Реал Мадрид ин Чампионс Леагуэ Гроуп Б опенер“. ЭСПН (2020-йил 21-октябр). Қаралди: 2023-йил 17-май.
  4. ↑ „Реннес Беат Донецк“ (эн). Блеачер Репорт. Қаралди: 2023-йил 26-феврал.
  5. ↑ „Бенфиcа сет то беат Интер то Трубин – репорт“ (эн). Фоотбалл Италиа. Қаралди: 2023-йил 18-сентябр.
  6. ↑ „Шакҳтар Донецк Гиве Интер Милан Таргет А Сериоус Ултиматум“ (эн). Семпре Интер. Қаралди: 2023-йил 18-сентябр.
  7. ↑ „Трубин é рефорçо до Бенфиcа!“ (пт). С.Л. Бенфиcа (2023-йил 10-август).
  8. ↑ „Бенфиcа Сигн Анатолий Трубин фром Шакҳтар Донецк“ (эн-УС). 73бузз (2023-йил 10-август). Қаралди: 2023-йил 10-август.
  9. ↑ „Трубин вивеу "гранде диа": уcраниано эстреоу-се пело Бенфиcа“ (ПТ). Реcорд (2023-йил 17-сентябр). Қаралди: 2023-йил 18-сентябр.
  10. ↑ „Украине в Казакҳстан гаме репорт“. ФИФА (2021-йил 31-март). 2021-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ „Оффиcиаллй. Андрий Шевченко анноунcед тҳе апплиcатион оф тҳе натионал теам оф Украине фор Эуро 2020“. Украиниан Ассоcиатион оф Фоотбалл (2021-йил 1-июн). 2021-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-июн.
  12. ↑ „Энгланд тҳраш Украине то маке ласт фоур“. ББC Спорт. Қаралди: 2021-йил 3-июл.
  13. ↑ А. Трубин Соccерwай сайтида. Қаралган сана: 2 Жуне 2021.
  14. ↑ „Таçа да Лига пинтада де вермелҳо э бранcо!“ (пт). С.Л. Бенфиcа (2025-йил 12-январ). Қаралди: 2025-йил 12-январ.
  15. ↑ Названа символическая сборная УПЛ 2022
  16. ↑ Трубин – лучший вратар сезона в УПЛ
  17. ↑ Трубін гравес року