Анбиё сураси (арабча: سورة الأنبياء‎‎, номининг маъноси — Пайғамбарлар[8][9]) — Қуръоннинг 21-сураси. Маккий суралардан бири, 112 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 322–331[10]-саҳифасида ва 17-жузида жойлашган. 73-бўлиб нозил бўлган.

Ҳаж ←   21–сура  → Тоҳа
Анбиё сураси — سورة الأنبياء
Qurʼon nusxalaridan biridagi Anbiyo surasi sarlavhasi. Yuqorida oʻngdan: 1. Oyati 112, 2. Markazda qizil rangda sura tartib raqami 21, qora rangda - Anbiyo surasi va Makkiy, qizil rangda nozil boʻlgan tartibi - 73, 3. Rukuʼsi soni - 7; Pastda oʻngdan: 1. Sura:Makkiy, 2. Tilovat tartibi:21, 3. Nozil boʻlish tartibi:73, 4. Rukuʼsi:7, 5. Oyati:112, 6. Porasi (Juzi):17 deb koʻrsatilgan.

Суранинг арабча матни
Номининг маъноси Пайғамбарлар[1][2]
Таснифи Маккий сура[3]
Статистика
Саҳифаси 322–331[4]
Жуз 17
Сура рақами 21
Оятлар сони 112
Сажда ояти йўқ
Рукуълар сони 7[5]
Муқаттаот ҳарфлари йўқ[6]
Нозил бўлиш тартиби 73[7]

Арабча матни ар.wикисоурcе.оргда
танзил.нетда
Таржималари ҚуранАcадемй.орг
қуран.узда
Тиловат тартиби
Ҳаж сураси  Keyingisi 21 Oldingisi  Тоҳа сураси
Нозил бўлиш тартиби
Мўминун сураси   Keyingisi 73 Oldingisi  Иброҳим сураси
                                   

Асосий мавзуси

Сура қиёмат соати яқинлашиб қолгани, одамлар эса у Кундаги ҳисоб-китобга ҳозирланиб, яхши амаллар қилиш ўрнига ғафлат уйқусига ғарқ эканликлари ҳақида хабар бериш билан бошланади. Сўнг ўқувчи эътибори коинотдаги ҳар бир мавжудотнинг ўта нозик ва аниқ ўлчов билан яратилиб, якка-ю ёлғиз Яратган томонидан бошқариб турилишига қаратилади ва ер-у осмонда Аллоҳдан ўзга яна бирон илоҳ бўлса, у ўлчов ва тартибга путур етиб, борлиқ бузилиб кетиши аниқ эканлиги таъкидланади.

Бу сурада Иброҳим пайғамбар ва у зот билан бутпарастлар ўртасида бўлиб ўтган можаролар хусусида батафсил ҳикоя қилиниб, ўзини ўзи ҳимоя қилишга ожиз бўлган жонсиз бут-санамлар бировга ёрдам қилиши ёки зиён етказиши амримаҳол эканлиги уқтирилади.

Яна бу сурада Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан Ис'ҳоқ, Яъқуб, Лут, Нуҳ, Довуд, Сулаймон, Айюб, Исмоил, Идрис, Зулкифл, Зуннун, Закарийё ва Исо алайҳиссаломлар тўғрисида ҳам хабарлар ворид бўлганки, суранинг "Анбиё" — "Пайғамбарлар" деб номланишига ҳам боис шудир.

Суранинг ниҳоясида Аллоҳ таолонинг сўнгги пайғамбари ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча оламга Аллоҳнинг раҳмат-марҳамати бўлиб келганлари зикр қилинади.

Манбалар

  1. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  2. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  3. ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
  4. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
  5. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  6. ↑ Қуръондан кўрилган.
  7. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  8. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  9. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  10. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.

АНБИЙО СУРАСИ

Кейингиси: Ҳаж сураси 21-сура — арабча матни Олдингиси: Тоҳа сураси