Анда Šафранска (1960-йил 2-декабрда Ригада туғилган) — Латвияда туғилган аёл шахматчи. У аёл гроссмейстер унвонига эга. Анда Šафранска кўп йиллар давомида Латвиядаги энг яхши аёл шахматчиларидан бири бўлиб келган. У саккиз марта аёллар ўртасида шахмат бўйича Латвия чемпионатида ғолиб бўлади, жумладан: 1982, 1984, 1990, 1991, 1993, 1994, 1996 ва 1997-йилларда муваффақиятли иштирок этади.

Шахматдаги фаолияти

Анда Šафранска
Мамлакат

Fransiya bayrogʻi Франсия

Latviya bayrogʻi Латвия
Туғилиши 1960-йил 2-декабр (1960-12-02) (65 ёш)
Рига, Латвия
Саравҳа Аёл гроссмейстер
ФИДЕ рейтинг 2026 (январ 2022-йил)
Юқори рейтинги 2367 (январ 2000-йил)

Šафранска Латвия терма жамоаси сафида шахмат олимпиадаларида қатнашган:[1]

У Латвия терма жамоаси сафида шахмат бўйича Европа жамоалар чемпионатида ўйнаган:[2]

2000-йилдан бери Сафранска Франсиянинг Лéон шаҳрида яшайди ва ҳозирда у Франсия терма жамоаси сафида ўйнайди[3]. Шу йили у ўзининг энг юқори балли даражасига эришган (2367 балл).

Сафранска Франсия терма жамоаси билан бирга шахмат бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган:[4]

Сафранская шахматнинг рапид ва блиц турларида ҳам бир қатор юқори натижаларга эришган. ФИДЕ рейтингидаги унинг кўрсаткичи 2102 балл рапид учун ва 2022 балл блиц йўналиши бўйича. 2014-йилдан буён у ФИДЕ мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда. Сафранская Анна ўзининг сўнгги ўйинини 2022-йилнинг июн ойида ўтказиб ўз ҳисобига 8.2 балл ёздириб қўйди[6]. У ҳозирга қадар қора доналарда ўйнаб 295 та ғолиблик, 138 та дуранг ва 155 та мағлубиятли ўйинларни ўтказган. Оқ доналар билан бўлган ўйинлардаги натижаси ҳам қораларникидан у қадар фарқланмайди, жумладан, 287 та ғолиблик, 179 та мағлубият ҳамда 128 та дуранг ўйинлари.

Шахсий ҳаёти

Франсиялик шахмат бўйича гроссмейстер Владимир Лазарев билан турмуш қурган.

Манбалар

  1. ↑ „Wомен'с Чесс Олймпиадс: Анда Šафранска“. ОлимпБасе.орг. Қаралди: 20-сентабр 2011-йил.
  2. ↑ „Эуропеан Wомен'с Теам Чесс Чампионшип: Анда Šафранска“. ОлимпБасе.орг. Қаралди: 20-сентабр 2011-йил.
  3. ↑ „ФИДЕ Трансферс ин 2010“. ФИДЕ.cом. 2017-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-сентабр 2011-йил.
  4. ↑ „Wорлд Wомен'с Теам Чесс Чампионшип :: Анда Сафранска“. ОлимпБасе.орг. Қаралди: 14-март 2013-йил.
  5. ↑ „ФИДЕ Wомен'с Wорлд Чесс Теам Чампионшип - Астана, Казакҳстан, 2-13-март 2013-йил“. Астана2013.ФИДЕ.cом. 7-март 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-март 2013-йил.
  6. ↑ ҳттпс://ратингс.фиде.cом/профиле/11600209