Andalus masjidi
| Масжид | |
Андалус масжиди
Андалус | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Тошкент |
| Туман | Зангиота |
| Йўналиши | сунний |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Бинокорлик | 8.09.2021—2022 |
| Сўнги имом | Мирзоҳид домла Миржалилов[1] |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Ҳолати | амалдаги |
| Таровиҳ | |
| Саҳарлик ва ифторлик | |
| Кутубхона | |
Андалус масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жоме масжид бўлиб, Тошкент вилоятида жойлашган[1][2]. Маскур масжид Вазирлар маҳкамаси тасарруфида ҳисобланиб, Мусулмонлар идораси ва Тошкент вилояти Мусулмонлар бошқармаси томонидан фаолият юритади.
Жойлашуви ва фаолияти
Андалус жоме масжиди Тошкент вилояти, Зангиота тумани таркибидаги Тарнов шаҳарчаси Охунбобоев маҳалла фуқаролар йиғини, Абдураҳмон Жомий кўчасида жойлашган[2][3]. Маскур масжига ҳар кунлик 5 маҳал намоз ибодатларини адо қилиш учун Зангиота туманининг турли жойларидан мусулмон инсонлар ташриф буюришади. Шу жумладан, Охунбобоев маҳалла фуқаролар йиғини, Абдураҳмон Жомий кўчаси, Тошкент кўчаси, Гулобод кўчаси, Мактаб кўчаси, Тохинур кўчаси, Гул сарой кўчаси, Туркистон шох кўчаси, Туркистон кўчалари, Тарнов кўчаси, Шодлик кўчалари, Токзор кўчаси, Рамазон кўчаси, Шифокорлар кўчаси, Кўркам кўчасидан истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли вакиллари ташриф буюришади. Шунингдек, Зангиота туманининг шаҳарга туташган аҳоли пунктлари ва йўловчилар, меҳмонлар ва саёҳатчилар Рамазон ва Қурбон ҳайит намозларида ва Жума намозлари вақтларида ташриф буюришади. Ушбу жомеъ-масжидда кунлик беш вақт намоз ўқилиши учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган.
Тарихи
Андалус жоме масжидининг аниқ қачон ташкил этилганлиги ҳақида тўлиқ ва ишончли манбалар мавжуд эмас. Жоме масжид 30-ноябр 1998-йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан диний ташкилот сифатида рўйхатдан ўтказилган[3]. Масжиднинг янги биноси яқин йилларда қурилган бўиб, ўз замонасининг кўркам иншотларидан қолишмайди, ҳамда, намозхонлар учун шароитлар етарли.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „АНДАЛУС ЖОМЕ МАСЖИДИ“. масжид.уз. масжид.уз. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „"АҲДАЛУС" ЖОМЕЪ МАСЖИДИ“. стацнет.cо. стацнет.cо. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.
- ↑ 3,0 3,1 „Ташкилот ҳақида“. узорг.инфо. узорг.инфо. 2023-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.
| Бу мақолада бошқа тил бўлимларига ишорат йўқ. Сиз уларни топиб ва ушбу мақолага қўшиб, лойиҳага ёрдам беришингиз мумкин. |
"https://new.ziyosfera.uz/ziyo/Andalus_masjidi" dan olindi
