Andalusiya
Андалусия (исп. Андалуcíа) — Испаниянинг жанубий, энг сераҳоли вилояти, автоном жамоатдир. Маркази — Севилла шаҳри. Аҳолиси — 8 424 102 киши. Майдони — 87 268 км2.
| Автоном Жамоат | |
| 37°23′0″Н 5°59′0″W / 37.38333°Н 5.98333°W | |
| Мамлакат | Испания |
| Майдон | 87,268 км2 (33,694 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | Испанча |
| Аҳолиси (2016) |
8,388,107 |
| Зичлиги | 96 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+1, ёзда УТC+2 |
|
| |
Маъмурий жиҳатдан 8 провинсия — Ал-мерия, Гранада, Кадис, Кордова, Малага, Севиля, Уэлва, Хаэнга бўлинади. Энг йирик портлари: Севиля, Кордова (Қуртуба), Малага, Кадис. Европанинг энг жанубий нуқтаси — Марроки бурни Андалусия жанубий-ғарбда Атлантика океани (Кадис қўлтиғи), жануби-шарқда Ўрта денгиз билан ўралган, жанубида Гибралтар бўғози уни Африка қитасидан ажратиб туради. Гвадалквивир дарёси ҳавзасидаги Андалусия пасттекислиги вилоят ҳудудининг аксари қисмини эгаллаган. Пиренеи ярим оролнинг энг баланд нуқтаси — Муласен чўққиси (3478 м) Андалусияда жойлашган. Тоғлар доим яшил ўрмон ва бутазорлар билан қопланган. Андалусияда асосан, ғалла, пахта, дуккаклилар, шакарқамиш, зайтун меваси ва зайтун мойи, ситрус мевалар (апелсин) ҳамда узум етиштирилади. Қўй, қорамол (коррида ўйинлари учун буқа), йилқи боқилади, балиқ овланади, денгиздан туз олинади. Ялпи маҳсулот қийматининг 1/5 қисми саноатга тўғри келади. Андалусияда поли-металл рудалари, темир руда, тошкўмир конлари бор. Ишлаб берувчи саноат тармоқларидан ташқари рангли металлургия, машинасозлик (жумладан ке-масозлик), тўқимачилик, кимё, нефт, озиқ-овқат саноати ривожланган. Малага шаҳри курорт раёнининг маркази сифатида машҳур. Андалусия номининг келиб чиқиши аниқлан-маган. Араблар ВИИИ аср аввалида Пиреней ярим орол катта қисмини эгаллагач, ўша жойларни Андалусия (ал-Андалус) деб атаганлар. Андалусияда қадимда иберлар яшаган. Андалусияда финикияликларнинг манзилгоҳлари (колониялари) [Гадес (Кадис), Кордуба (Кордова), Малака (Малага) ва бошқа], сўнгра карфагенликларнинг манзилгоҳлари бўлган. Испанияда Рим ҳукмронлиги даврида Андалусия Бетика (Рим провинсияси) ҳудудига кирган. Араблар ҳукмронлиги ўрнатилган даврда Андалусия 4 та қироллик (амирлик) — Хаэн, Куртуба, Севиля, Ғарнатага бўлинган. ХИИИ асрда реконкиста жараёнида Андалусия араблардан тортиб олинган (Ғарнатадан ташқари). 1492-йил Ғарната эгалланиши билан Андалусия тўла-тўкис Кастилия ва Арагон қироллигига қўшиб олинган. Андалусиянинг кейинги тарихи Испания тарихи билан уйғунлашиб кетган. Гранада, Кордова, Малага, Севиля шаҳарларида Рим даври, араб маданияти ва Уйғониш даврининг тарихий ёдгорликлари сақланган[1].
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Испания географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
