Андай (русча: Андай) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманига қарашли шаҳарча. 2009-йил 13-мартда шаҳарча мақоми берилган[1].

Андай
русча: Андай
Шаҳарча
38°59′10″Н 66°57′04″Э / 38.98611°Н 66.95111°Э / 38.98611; 66.95111
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Шаҳрисабз тумани
Қачондан бери шаҳарча 2009
Вақт минтақаси УТC+5
Anday ruscha: Андай xaritada
Anday ruscha: Андай
Андай
русча: Андай

Этимологияси

Шаҳарча номидаги товушлар ва сўзнинг таркиби ўзгаришга учраган. Устай ва Андай сингари жой номларининг сўнгги бўғинидаги дай ва тай сўзи қадимги эроний тилларга мансуб. Ҳозирги кундаги Помир тилларида қўлланилувчи оқмоқ маъносидаги феълнинг асосида так сўзи ётади. Мазкур сўз оқим, оқаётган сув, дарё маъносида қўлланади. Осетин тилида эса тах бу дарёнинг тез оқадиган жойи ҳисобланади. Сўғдийлар тилида тағи бу дарё деганидир. Шаҳарча номининг биринчи қисмдаги ан сўзи эроний тилларга алоқадор бўлган ар сўзининг ўзгарган шакли бўлиши мумкин. Ар сўзи эронийча оқим, оқин, оқар сув маъносида қўлланган. Хоразмийча ва сўғдийчада арна сўзи катта ариқ деган маънони билдирган. Андай бу оқар сув, ҳамиша оқиб турувчи жилға ҳисобланади. Номнинг қадимий шакли Артак ёки Ардак шаклида ҳам бўлган бўлиши мумкин[2].

Ўхшаш номлар

Франсия ҳудудида Андай номли шаҳарча мавжуд.

Жойлашуви

Андай шаҳарчаси Шаҳрисабз туманининг ғарбий қисмида жойлашган. Шаҳарчага энг яқин аҳоли яшаш пунктлари шарқда Сувсултон, Шимоли-шарқда Қушқанот, шимолда Устай ва ғарбда Қовчин шаҳарчалари ҳисобланади.

Шаҳарчадаги асосий маҳалла Оқолтин МФЙ дир. Мазкур ҳудудда 68-сонли мактаб жойлашган. Шаҳарча ҳудудидан Танхоздарёнинг ирмоғи оқиб ўтади.

Аҳолиси

1-январ 2016-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Андай шаҳарчасида 2600 дан ортиқ инсон яшаган. Бу 2013-йилги ҳисоб-китоб натижасидидан 200 тага кўпроқдир[3].

Туб ерлик аҳолининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этади. Шунингдек, шаҳарчада тожик, қозоқ, қорақалпоқ, корейс ва бошқа миллат вакиллари ҳам топилади.

Манбалар

  1. ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
  2. ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 43-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9. 
  3. ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 155-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.