Andaza
Андаза (форс. — ўлчов, қолип) — намуна, нусха. Қоғоз, картон ва ҳоказодан махсус тайёрланади. Матодан кийим, чармдан поябзал бичиш каби ишларда шакл кўчириш учун ишлатилади. Андазанинг турлари кўп. Чунончи: а) либосда олд Андаза, орқа Андаза, енг Андаза, ёқа Андаза, кўкрак Андаза; 6) поябзалда қўнж Андаза, соғ Андаза, бетлик (бош) Андаза, гулчин Андаза, тагчарм Андаза, пошна Андаза ва ҳоказо Андаза олиш, тайёрлаш ёки Андазалаш — кийим бичиладиган газламанинг устига Андаза шаклини тушириш; Андаза қирқиш — белгиланган чизиқлар устидан қайчи билан қирқиш. Каштачиликда қоғоз ёки картондан чизмакаш, рассом чизган нақшга мувофиқ қирқиб тайёрланган гул ҳам Андаза деб аталади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |