Андерс Франдсен (1960-йил 8-декабр — тахминан 2012-йил 1-январ) — даниялик мусиқачи, хонанда, актёр ва телебошловчи. У Копенгаген шаҳрида туғилган[1].

Андерс Франдсен
Таваллуди 8-декабр 1960-йил
Вафоти 1-январ 2012-йил(2012-01-01)
(51 ёшда)
Ҳеллеруп, Дания
Касби
  • Қўшиқчи
  • Актёр
  • Телебошловчи

Карераси

Франдсен профессионал актёрлик таълимини олмаган бўлса-да, 1980-йилларда театр саҳналарида чиқиш қилган. Кейинчалик у Cамилла Миэҳе-Ренард билан биргаликда Даниянинг Канал 2 телеканалида бошловчи сифатида фаолият юритган.

У 1991-йилда бастакор Мичаэл Эло томонидан ёзилган “Лиге дер ҳвор ҳжертет слåр” қўшиғи билан „Данск Мелоди Гранд Прих“ танловида ғолиб чиқиб машҳурликка эришган. Шундан сўнг у Италиянинг Рим шаҳрида ўтказилган "Эуровисион-1991" танловида Дания шарафини ҳимоя қилган. Қўшиқ танловда муваффақият қозона олмай, атиги 8 балл билан 19-ўринни эгаллаган. Бироқ бу натижа унинг машҳурлигига салбий таъсир кўрсатмаган ва кейинги йили Дания миллий финалининг бошловчиси сифатида фаолият юритган.

Шундан сўнг у бир неча йил давомида ТВ3 телеканалида бошловчи бўлиб ишлаган. У “Кналд эллер Фалд” (танишув дастури), “Стжернескуд” (ўхшаш қиёфали иштирокчилар истеъдодлар танлови) каби кўплаб кўрсатувларда қатнашган, шунингдек телеканалнинг эрталабки дастурларини ҳам олиб борган. 1997-йилдан бошлаб эса у аста-секин телевидениеда камроқ ко'риниш бера бошлаган.

2001-йилда у „Дания Мелоди Гранд Прих“ финалида иштирок этиб, танлов қўшиқларидан бирини тақдим этган. Шунингдек, 2004-йилда даниялик “Øрнен” телесериалининг бир қисмида меҳмон актёр сифатида кўриш берган. 2005-йилда эса ТВ2 Чарлиэ каналидаги “Тwист & Шоут” кўрсатувининг бир сонида меҳмон сифатида қатнашган.

Вафоти

2012-йил 1-январ куни кечқурун Франдсеннинг дўстлари уни Ҳеллерупдаги хонадонида жонсиз ҳолда топган. Улар зудлик билан тез ёрдам хизматини чақиришган, бироқ тиббиёт ходимлари воқеа жойининг ўзида унинг вафот этганини тасдиқлашган[1].

Франдсен боғ учун мўлжалланган мангални ётоқхонасига олиб кириб ёққан, натижада углерод оксиди (ис гази)дан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Шунингдек, воқеа жойидан хайрлашув мактуби ҳам топилган, бироқ унинг аниқ қачон вафот этгани маълум эмас. Франдсен вафот этганида 51 ёшда эди[2][3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ҳансен, Женс. „Веннер фандт Андерс Франдсен дøд“ (да). Б.Т. (2012-йил 3-январ).
  2. ↑ „Экскæрестен: Франдсен вар мегет пигеглад“ (да-ДК). ависен.дк. Қаралди: 2015-йил 23-ноябр.
  3. ↑ „Андерс Франдсен: Скрев афскедсбрев“. СЕ ог ҲØР. Қаралди: 2015-йил 23-ноябр.

Ҳаволалар

Ўтмишдоши:
Лонниэ Девантиэр
Ҳалло Ҳалло қўшиғи билан
Дание Эуровисион қўшиқ танловида
1991
Вориси:
Лотте Нилссон & Кеннй Лüбcке
Алт дет сом инген сер қўшиғи билан