"Андижоннома" – Андижон вилояти ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий газетаси. Андижон шаҳрида, ўзбек тилида, ҳафтада 2-маротаба чоп этилади.

"Андижоннома"
Демократик ислоҳотлардан - Янги Ўзбекистон сари
Файл:Андижоннома.пнг
Формати А2
Кимга тегишли Андижон вилояти ҳокимлиги
Асос солинган 1921-йил 30-май
Бош муҳаррир Рустамжон Эшонов [1]
Сиёсийлиги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ма`рифий
Тили о'збек
Бош офиси Андижон шаҳри, А. Навоий шоҳко'часи, 87-уй
Адади 1000 нусха (2024-йил) [2]
Вебсайт ҳттпс://андижоннома.уз/

Тарихи

Дастлаб 1921-йил 30-майдан „Қизил қўшчи ва деҳқон“ номи билан дунё юзини кўрган. Кейинчалик турли номларда, жумладан „Дархон“, „Пахта фронти“; 1938-91 йилларда „Коммунист“ номларида чоп этилган. 1992-йилда „Андижоннома“ номига ўзгартирилган.

Газетада турли даврларда Абдулҳамид Чўлпон, Асқад Мухтор, Саида Зуннунова, Олимжон Холдор каби ёзувчилар, таниқли таржимон Рустам Абдураҳмонов фаолият кўрсатган. Турли йилларда таҳририятда меҳнат қилган Ғуломжон Зайнобитдинов, Облоқул Эгамов, Каримжон Йўлдошев, Юсуфжон Ғиёсов, Собиржон Шокаримов, Муҳаммаджон Абдукаримов, Муқимжон Ниёзов, Маҳмуджон Норхўжаев, Раҳбархон Файзибоева, Тўлқинбой Сатимов, Абдумутал Абдуллаев, Заҳриддин Муҳитдинов, Фозилжон Сиддиқов, Махпиратхон Тожихалилова, Назиржон Саидов, Нажмиддин Икромий каби қалами ўткир журналистлар фаолият юритган.

Таҳририятда ишлаган журналистлар орасида Республикада хизмат кўрсатган маданият ходими, Республикада хизмат кўрсатган журналист фахрий унвонларига сазовор бўлганлар ҳам бор.

Газета таҳририяти ташаббуси билан 1970-йилларда ташкил этилган ишчи ва қишлоқ мухбирлари мактабини 2000-йилга қадар 1000дан зиёд тингловчи битирди.

„Андижоннома“ Андижон вилоятининг ойнаси сифатида бу ерда бўлаётган йирик қурилишларнинг бориши ҳақида ба-тафсил мақолалар ёритган. Жумладан, Андижон сув омбори қурилиши, Катта Фарғона канали қурилиши, тўқимачилик ва енгил саноат қурилишлари, „Ан-текс“ ҳамда бошқа қўшма корхоналар қурилишлари доимий равишда газетанинг диққат марказида турган. 2000-йил 31-майда „Андижоннома“ ва „Андижанская правда“ газеталари бирлашган таҳририяти ташкил этилди.

Таҳририятда иқтисодиёт, агро-саноат, хатлар ва оммавий ишлар, иж-тимоий масалалар ва маънавият ҳамда спорт бўлимлари ишлаб турибди. Ўзбек тилидаги газетанинг адади 2 мингдан ортиқ (2023-йил ҳолатига).

Манбалар

Адабиётлар