Андоқсой – Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳудудидаги сой. Оқтоғнинг жанубий ён бағрида 1400 метр баландликдан бошланиб, жанубига оқади. Андоқсойнинг юқори қисмида водийси тор (50-70 м) ва чуқур (150 м), 2-3 террасаси бор. Жануброқда сой икки тармоққа бўлиниб сўнгра яна қўшилади. Сел келган вақтларда Андоқсой Оқдарёгача етиб келади. Ёмғир ва булоқлардан сув олади. Ўртача йиллик сув сарфи (Дара қишлоғи яқинида) 80-100 л/сек, апрелда 200 л/сек.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил