Andorraning diniy tarkibi
Андорра конституцияси дин эркинлигини таъминлайди ва ҳукумат ҳозирга вақтда ушбу қонунни қўллаб қувватлайди. Мамлакатда расмий давлат дини йўқ, аммо Конституция Рим-католик черкови билан алоҳида муносабатларни тан олади, у баъзи имтиёзларга эга бўлса-да, тўғридан-тўғри субсидияларсиз, бошқа диний гуруҳларга кира олмайди[1].
Андорра аҳолиси 82 887 киши (2020-йил ҳолатига кўра). Андорра мамлакати аҳолисининг 80 % га яқини католик динига эътиқод қилади[2]. Уларнинг ҳомийси Мерихелнинг хонимидир[1]. Унинг шарафига 8-сентабр куни мамлакатда миллий байрам ўтказилади[1]. Андоррада яна 17,5% протестанизм ва яна 2% аҳоли эса динсиз ҳисобланади, Андорра давлати аҳолисининг 0,5% эса бошқа дин вакиллари саналади.
Аҳолиси асосан Испания, Португалия ва Франсиядан келган муҳожирлардан иборат бўлган Андорра мамлакатида тўлиқ фуқаролар умумий сонининг 36 % дан камроғини ташкил қилади. Иммигрантлар ҳам асосан католиклардир. Ҳисоб-китобларга кўра, католикларнинг ярми черковга фаол бўлиб боради.
Католиклардан ташқари, мамлакатда христиан динининг бошқа вакиллари ҳам истеъқомат қилади: Жумладан, Англикан, Янги Апостол черковлари, шунингдек, Исо Масиҳнинг Сўнгги замон авлиёлари черкови ва Иэгова гувоҳлари ҳам Андорра мамлакатида кенг тарқалган[3].
Кичик мусулмон жамоаси асосан Шимолий Африкадан келган муҳожирлардан ташкилтопган[3]. Мамлакатда ҳинду ва баҳоийларнинг кичик жамоаси ҳам мавжуд[4][5]. Андоррада яшовчи 100 га яқин яҳудийлар яҳудийликни ҳам истеъқомат қилади ва Андорра мамлакати ушбу динни ҳам тан олган[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Религия в Андорре“ (ру). рукивноги.cом. Қаралди: 2021-йил 6-июл.
- ↑ 1615 Л. Ст НW, Суите 800 Wашингтон, ДC 20036 УСА202-419-4300 | Маин202-419-4349 | Фах202-419-4372 | Медиа Инқуириэс. „Табле: Чристиан Популатион ас Перcентагес оф Тотал Популатион бй Cоунтрй“ (эн-УС). Пеw Ресеарч Cентер’с Религион & Публиc Лифе Прожеcт (2011-йил 19-декабр). 2018-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июл.
- ↑ 3,0 3,1 „Андорра | Энcйcлопедиа.cом“. www.энcйcлопедиа.cом. Қаралди: 2021-йил 6-июл.
- ↑ „Андорра, Религион Анд Соcиал Профиле | Натионал Профилес | Интернатионал Дата | ТҳеАРДА“. www.тҳеарда.cом. 2021-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июл.
- ↑ „Wолфрам|Алпҳа: Cоунтрй Информатион фор Андорра: мапс, флагс, …“. wеб.арчиве.орг (2012-йил 8-март). 2012-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-июл.
- ↑ Буреау оф Публиc Аффаирс Департмент Оф Стате. Тҳе Оффиcе оф Элеcтрониc Информатион. „Андорра“ (эн). 2001-2009.стате.гов. Қаралди: 2021-йил 6-июл.