Андрé Триндаде да Cоста Нето (2001-йил 16-июлда туғилган) – бразилиялик футболчи, ярим ҳимоячи. „Wолверҳамптон“ клуби ва Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Андрé
Андрé (оқ футболкада) Флуминенсе сафида (2022-йил)
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Андрé Триндаде да Cоста Нето[1]
Таваллуд санаси 2001-йил 16-июл (2001-07-16) (25 ёш)[1]
Таваллуд жойи Ибиратаиа, Бразилия
Бўйи 1.76 м[1]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Wолверҳамптон Wандерерс
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2013–2020 Флуминенсе

Клублардаги фаолияти

Андрé Бразилиянинг Ибиратаиа штатида жойлашган Баҳиа муниципалитетида таваллуд топган. 12 ёшида Флуминенсенинг ёшлар жамоаси таркибига қўшилган[2]. 2020-йилнинг 21-февралида клуб билан шартномасини 2023-йилгача узайтирган[3].

2020-йил 16-сентябрда Бразилия кубоги доирасида Атлéтиcо Cлубе Гоианиэнсе клубига қарши баҳсда ўтказган. Мазкур баҳсда Флуминенсе 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган[4]. Тўрт кундан сўнг эса Бразилия чемпионатидаги дебютини амалга оширган. Аммо бу баҳсда Флуминенсе Спорт Реcифе клубига сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган.

Профессионал футболдаги илк голини 2021-йил 4-июлда Фламенго клуби дарвозасига киритган. Бу гол ягоналигини сақлаб қолган ва жамоага ғалаба келтирган[5]. 4-октябрда клуб билан шартномасини узайтирган[6]. 21 ёшли Флуминенсе клубидаги юзинчи ўйинини 2022-йил 1-октябрда ўткзаган[7].

2023-йил 24-август куни Либертадорес кубогининг чорак финалида клуб Олимпиа жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Мана шу учрашувда Андрé мусобақа доирасидаги илк голини киритган[8]. Ўша йилнинг 4-ноябрида Либертадорес кубоги финалида Флуминенсе клуби сафида Боcа Жуниорсга қарши ўйинда майдонга тушган ва қўшимча бўлимлардан сўнг 2:1 ҳисобида қозонилган ғалаба натижасида чемпионликни қўлга киритган[9].

2024-йил 30-августда Андрé Англия Премер-лигаси иштирокчиси ҳисобланган „Wолверҳамптон“ клуби футболчисига айланган[10].

Терма жамоадаги фаолияти

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите томонидан 2022-йилги Жаҳон чемпионати учун 55 кишилик дастлабки таркибга киритилган[11]. 2023-йил 20-июн куни халқаро майдондаги дебютини ўтказган. Бразилия терма жамоаси Сенегалга 4:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўйиннинг 74-дақиқасида Луcас Пақуэтá ўрнига майдонга туширилган[12].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „ФИФА Cлуб Wорлд Cуп Сауди Арабиа 2023™: Лист оф Плаерс: Флуминенсе ФC“. ФИФА (2023-йил 6-декабр). 2023-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-декабр.
  2. ↑ „Ҳерóи до úлтимо Фла-Флу, Андрé ревела эмоçãо cом торcида э се деcлара: 'О Флуминенсе é тудо пара мим'“ (пт-БР). Ланcе! (2021-йил 22-октябр). Қаралди: 2021-йил 9-ноябр.
  3. ↑ „Баиано Андрé Триндаде ренова cом Флуминенсе атé 2023“ (пт-БР). Эстадо да Баҳиа (2020-йил 21-феврал). 2024-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-ноябр.
  4. ↑ „Андрé гаранте транқуилидаде эм эстреиа э эхалта интеграçãо да басе но Флуминенсе“ (пт-БР). Ланcе! (2020-йил 17-сентябр). Қаралди: 2021-йил 9-ноябр.
  5. ↑ „Ҳерóи но Фла-Флу, Андрé cелебра "диа пара нунcа сер эсқуэcидо" э Мартинелли лембра де фама на басе“ (пт-БР). ге (2021-йил 4-июл). Қаралди: 2021-йил 9-ноябр.
  6. ↑ „Флуминенсе ренова cонтрато де Андрé атé о фим де 2024: "Қуэ маис сонҳос се реализем ақуи"“ (пт-БР). ге (2021-йил 4-октябр). Қаралди: 2021-йил 9-ноябр.
  7. ↑ „Андрé cелебра 100 жогос пело Флуминенсе: 'Моменто муито эспеcиал'“ (пт-БР). О диа (2022-йил 1-октябр). Қаралди: 2022-йил 1-октябр.
  8. ↑ „Андрé cелебра 150 жогос пело Флу cом бело э импортанте гол“ (пт). терра.cом (2023-йил 25-август).
  9. ↑ „Флуминенсе беат Боcа Жуниорс то wин фирст Cопа Либертадорес титле“. Тҳе Гуардиан (2023-йил 4-ноябр).
  10. ↑ „Андре сигнс он деадлине дай“. Wолверҳамптон Wандерерс Ф.C. (2024-йил 30-август). Қаралди: 2024-йил 31-август.
  11. ↑ „Жогадор до Флуминенсе эстá эм прé-листа де Тите пара Cопа до Мундо“ (пт). одиа.иг.cом (2022-йил 23-август).
  12. ↑ „Андрé эстреиа на Селеçãо э жога 24 минутос; Ариас атуа жого тодо пела Cолôмбиа э десфалcа о Флуминенсе“ (пт). глобо.cом (2023-йил 20-июн).