Андрé Wеил (талаффузи: Андре Вейл) (6-май 1906-йил — 6-август 1998-йил) — франсиялик математик. Wеил сонлар назарияси ва алгебраик геометрия соҳаларидаги ишлари билан танилган[1]. 1979-йил Wолф мукофоти билан тақдирланган.

Андрé Wеил
Таваллуди 6-май 1906-йил
Парис, Франсия
Вафоти 6-август 1998-йил(1998-08-06)
(92 ёшда)
Принcетон, Неw Жерсей, АҚШ
Фуқаролиги Франсия
Соҳаси Математика
Институтлар Алигарҳ мусулмон университети (1930-32)
Леҳигҳ университети
Универсидаде де Сãо Пауло (1945-47)
Чиcаго университети (1947-58)
Перспектив тадқиқотлар институти
Академик раҳбарлари Жаcқуэс Ҳадамард
Чарлес Éмиле Пиcард
Машҳур шогирдлари
Машҳур ишлари Сонлар назарияси, алгебраик геометрия
Мукофотлари

Wеил Алсаcеда яҳудий оиласида туғилган. Файласуф Симоне Wеилнинг акаси. Wеил Олий нормал мактабни битирган, Жаcқуэс Ҳадамард ва Чарлес Éмиле Пиcарднинг шогирди бўлган. Wеил Парисда, Римда ва Готтингенда таҳсил олган. 1928-йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Олим Германияда Cарл Лудwиг Сиэгел билан дўстона муносабатда бўлган. 1930-йилдан бошлаб Алигарҳ мусулмон университетида икки йил ўқиган. Аих-Марсеилле университетида бир йил дарс берганидан сўнг, олти йил давомида Страсбоург университетида сабоқ берган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида АҚШда яшаган ва Чиcаго университетида ҳамда Принcетондаги Перспектив тадқиқотлар институтида ишлаган.

Wеилнинг энг муҳим ишлари алгебраик геометрия соҳасида бўлиб, олим функсионал анализ, хусусан, топологик гуруҳлар ўлчови ва интеграцияси теорияси, сонлар назарияси бўйича ишлари билан ҳам танилган. Олимнинг алгебраик хилма-хилликлар ҳамда топология ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиб берган гипотезалари математиканинг ривожланишида муҳим рол ўйнаган. Wеилнинг аксар гипотезаларини Бернард Дwорк, Алехандер Гротҳендиэcк, Мичаэл Артин ҳамда Пиэрре Делигнелар исботлаб берган.

Манбалар