Andrea Mantenya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Андреа Мантеня (Мантегна) (1431, Венето – 1506.13.9, Мантуя) – италян рассоми ва ўймакори, Уйғониш даври намояндаси, Падуя мактаби вакили. Қад. Рим ҳайкалтарошлиги ва меъморий безакларини ўрганиши, археология ва эпиграфика билан шуғулланиши М. санъатининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган. М. диний композицияларга инсон шахсининг қудрати ва афзаллигини таъкидловчи қаҳрамонона дунёни англаш ҳиссини олиб кирди. М. асарлари (Веронадаги Сан-Дзено Мажоре черкови триптихи, 1457—59 ва бошқалар)да унинг ижодига хос бўлган қимматбаҳо эмалга қиёсланадиган бўёқ қатламининг металл жилоси шаклланди; манзарали замин ва атроф муҳитдан муҳим омилни ажратиб кўрсата олган. 1460-йилдан Мантуяда Лодовико Гонзаго саройида яшаган. М. асарларида меъморлик (реал ва чизилган) билан рангтасвир уйғунлигига эришди (Сан-Жоржо қасридаги „Дел Споза хонаси“, 1447 ва бошқалар). „Сезар тантанаси“ асарлар туркуми (1485—88) Қад. Римнинг жиддий руҳи билан суғорилган; маъжозий мифологик композициялари, монохром картиналар туркуми („Парнас“, 1497; „Самсон ва Далила“, 1500-йил) сўнгги давр асарларига мансуб. М. гравюралари („Денгиз худоларининг жанги“, 7 та мис гравюра ва бошқалар) образларининг маҳобатлилиги билан унинг рангтасвиридан қолишмайди, уларда кандакори нафис шакллар нозик чизиқ (штрих)лар билан уйғунлашган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |