Андреас Анди Голдбергер — (1972-йил 29-ноябрда туғилган) австриялик чанг'ида сакраш йўналишидаги собиқ спортчи. Анди 1994-йилда оёққа туролмаган бўлса-да, тарихда 200 метрдан ортиқ масофага сакраб ўтган биринчи одам ҳисобланади.

Андреас Голдбергер
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги  Австрия
Таваллуд санаси 1972-йил 29-ноябр (1972-11-29) (53 ёш)
Риэд им Иннкреис, Австрия
Спорт
Қайси спорт (Чанғида сакраш)

Фаолияти

Андреас уч марта Жаҳон кубоги (1993-йил, 1995-йил, 1996-йил), икки марта Тўрт тепалик турнирида (1992―1993-йил, 1994―1995-йил), Шимолий жаҳон чемпионати ва қишки Олимпия ўйинларида кўплаб медаллар билан ғолиб деб топилган.

Чанғида сакрашдаги муваффақиятига қарамай, Голдбергер чанғида учишни афзал кўрган―бу оддий чанғидан сакрашнинг янада экстремал версияси бўлиб, унда масофалар анча катта ҳисобланади. 

1994-йил 17-мартда Словениянинг Планица шаҳрида Великанка Братов Горишекда чанғида учиш бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик пайтида у 202 метрга (663 фут) сакрашни қайд этга[1][2]; бу уни икки юз метрдан сакраб ўтган биринчи одамга айлантирган, бироқ у қўнаётганда қорга қўнган ва шу тариқа сакрашни расмий жаҳон рекорди сифатида қайд этишдан маҳрум бўлган (худди шу тадбирда Финландиялик Тони Ниэминен кейинчалик 203 м га сакраган). 

2000-йил 18-мартда Анди Словениянинг Планица шаҳридаги Великанка братов Горишекда чанғидан сакраш бўйича ва ниҳоят жаҳон рекордини 225 метр (738 фут) масофа билан ўрнатган[3]. Бу кейинги уч йил давомида сақланиб қолган.

Жаҳон чемпионати

Турнир жадвали

Мавсум Умумий натижалар 4Ҳ СФ НТ ЖП
1990—1991-йил 37 47 14 Йўқ Йўқ
1991—1992-йил 8 38 2nd Йўқ Йўқ
1992—1993-йил 1st 1st 3rd Йўқ Йўқ
1993—1994-йил 3rd 3rd 13 Йўқ Йўқ
1994—1995-йил 1st 1st 1st Йўқ Йўқ
1995—1996-йил 1st 7 1st Йўқ 2nd
1996—1997-йил 8 2nd 5 69 7
1997—1998-йил 17 4 15 40 16
1998—1999-йил 17 9 34 9 16
1999—2000-йил 5 5 4 5 4
2000—2001-йил 14 26 7 2nd Йўқ
2001—2002-йил 13 9 Йўқ 16 Йўқ
2003—2003-йил 12 9 Йўқ — Йўқ
2003—2004-йил 18 24 Йўқ 27 Йўқ
2004—2005-йил 36 28 Йўқ 69 Йўқ

Чанғида сакраш бўйича жаҳон рекордлари

Сана Тепалик Манзил Метр Баллар
1994-йил 17-март  Великанка братов Гориšэк К185 Планица, Словения 202 663
2000-йил 18-март  Великанка братов Гориšэк К185 Планица, Словения 225 738

Мунозара

1997-йилда Голдбергер кокаин истеъмол қилганини тан олган ва Австрия чанғи ассоциациясидан унга нибатан олти ойлик чеклов қўйилган. Ушбу тақиқ натижасида, 1997-йил ноябр ойида у ҳатто ўша пайтдан бошлаб Югославия Федератив Республикаси байроғи остида мусобақаларда қатнашишини эълон қилган. Бироқ, Австрия чанғи ассоциацияси билан келишувга эришгандан сўнг, ватани Австрия учун курашни давом эттирган.

Фаолиятининг охири

Голдбергер 2005-йилнинг 6-мартида Лахтида чанғидан сакраш бўйича сўнгги жаҳон чемпионатида иштирок этган (49-ўрин). Голдбергер расман фаолиятини якунлаганини эълон қилган ва ўзининг фаолиятини 2006-йил 13-январда Австриянинг Кулм шаҳридаги учувчи тепаликда синовдан сакраш билан якунлаган. У Жаҳон кубоги мусобақасида Австриянинг ОРФ миллий телеканалида дубулға камераси билан синовдан сакраб ўтаган ва у ерда шарҳловчи сифатида ишлаган.

Манбалар

  1. ↑ „Тони Ниэминен полетел 203 м (паге 1)“ (словенча). Дело (18-март 1994-йил).
  2. ↑ „Андреас Голдбергер - Планиcа 1994 - 202 м! - Wорлд реcорд cраш“. ЁуТубе/ОРФ (17-июн 2012-йил). 2022-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-ноябр 2022-йил.
  3. ↑ „Андреас Голдбергер - Планиcа 2000 - 225 м - Wорлд реcорд“. ЁуТубе (18-март 2000-йил). 2022-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-ноябр 2022-йил.