Андреас Кофлер — (1984-йил 17-майда туғилган) австриялик чанг'ида сакраш йўналишидаги собиқ спортчи[1].

Андреас Кофлер

Кофлер 2011-йилги мусобақаларда
Шахсий маълумотлари
Жинси (эркак)
Фуқаролиги  Австрия
Таваллуд санаси 1984-йил 17-май (1984-05-17) (42 ёш)
Иннсбруcк, Австрия
Спорт
Қайси спорт (чанғида сакраш)
Клуби (СВ Иннсбруcк Бергисел)

Фаолияти

Андреас Кофлер Австриянинг Алп тоғларидаги Тиролда ўсган. У Грегор Шлиэрензауэр билан бирга СВ Иннсбруcк-Бергисел чанғида сакраш клубининг аъзоси ҳисобланади.

Кофлер 2006-йил 4-февралда Жаҳон кубогидаги биринчи якка тартиб мусобақасида ғалаба қозонган. Икки кундан сўнг жамоавий баҳсларда иккинчи ўринни эгаллаган. 2006-йилда Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтган Қишки Олимпиада ўйинларида Кофлер яккалик баҳсларида кумуш медални қўлга киритган ва кейинчалик жамоавий баҳсларда ўзининг жамоадоши Томас Моргенстернни 0,1 очкога ортда қолдирган. 2007-йилда Япониянинг Саппоро шаҳрида бўлиб ўтган Шимолий чанғи бўйича жаҳон чемпионатида Кофлер жамоавий баҳсда олтин медални қўлга киритган ва яккалик баҳсларда олтинчи ўринни эгаллаган. Мавсум охирида Шимолий турнирида фақат Адам Маłйсз томонидан мағлуб бўлган ва иккинчи ўринга етиб келган.

2007—2008-йилги мавсумни яхши бошлаганидан сўнг, икки марта Моргенстерндан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Кофлер Энгелберг ва Оберстдорфдаги мусобақаларда икки марта жароҳат олган. Жиддий жароҳат олмаганига қарамай, Кофлер шу ва кейинги мавсумдаги ёмон формасини тиклаш учун курашган.

2009—2010-йилларда Кофлер Энгелбергда учинчи ўринни эгаллаб, ўзининг ёмон сериясига якун ясаган. Худди шу мавсумда Кофлер Оберстдорфдаги турнирнинг биринчи мусобақасида ғалаба қозонганидан сўнг, Жанне Аҳонен ва Волфганг Лоитзлдан олдин нуфузли Тўрт тепалик турнирида ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Кофлер 2010-йилда Ванкуверда бўлиб ўтган Қишки Олимпия ўйинларининг биринчи мусобақасида (оддий тепада) 19-ўринни эгаллаган ҳолда кутилган натижаларга эриша олмаган. Шунга қарамай, у учинчиўриндан атиги бир очко кам тўплаб катта тепаликда тўртинчи ўринни эгаллаган ва жамоадошлари Волфганг Лоитзл, Томас Моргенштерн ва Грегор Шлиэрензауэр билан жамоавий баҳсда ғолиб чиққан-бу унинг 2006-йилдан кейинги Олимпия ўйинларидаги иккинчи олтин медали ҳисобланади[2].

2010—2011-йилги мавсумда Кофлер учта яккалик ғалабани қайд этган, ушбу мусобақа Финландиянинг Куусамо шаҳридаги биринчи мавсум турнирига тўгри келади[3].

Орқа мия дисклари билан боғлиқ муаммолар туфайли машғулотларда етишмовчилик бўлганига қарамай, Кофлер 2011—2012-йилги мавсумни Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида бўлиб ўтган дастлабки иккита мусобақада ғалаба қозониш билан бошлаган[4].

Жаҳон чемпионати

Турнир жадвали

Мавсум Умуман 4Ҳ СФ РА W5 НТ
2002—2003-йил 16 4 Йўқ Йўқ Йўқ 40
2003—2004-йил 21 30 Йўқ Йўқ Йўқ 29
2004—2005-йил 40 50 Йўқ Йўқ Йўқ 34
2005—2006-йил 7 8 Йўқ Йўқ Йўқ 4
2006—2007-йил 7 12 Йўқ Йўқ Йўқ 2nd
2007—2008-йил 13 30 Йўқ Йўқ Йўқ 7
2008—2009-йил 36 28 42 Йўқ Йўқ 26
2009—2010-йил 4 1st 12 Йўқ Йўқ 6
2010—2011-йил 4 8 21 Йўқ Йўқ Йўқ
2011—2012-йил 3rd 3rd 12 Йўқ Йўқ Йўқ
2012—2013-йил 17 15 — Йўқ Йўқ Йўқ
2013—2014-йил 12 25 — Йўқ Йўқ Йўқ
2014—2015-йил 29 23 — Йўқ Йўқ Йўқ
2015—2016-йил 38 48 — Йўқ Йўқ Йўқ
2016—2017-йил 23 17 — 50 Йўқ Йўқ
2018—2019-йил — — — — — Йўқ

Юқори

Йўқ. Мавсум Сана Манзил Тепалик Ҳажми
1 2005—2006-йил 2006-йил 4-феврал  Germaniya Wиллинген Муҳленкопфсчанзе ҲС145 ЛҲ
2 2009—2010-йил 2009-йил 29-декабр  Germaniya Оберстдорф Счаттенбергсчанзе ҲС137 (тунги) ЛҲ
3 2010—2011-йил 2010-йил 28-ноябр  Finlandiya Куусамо Рукатунтури ҲС142 ЛҲ
4 2010-йил 19-декабр  Shveysariya Энгелберг Гросс-Титлис-Счанзе ҲС137 ЛҲ
5 2011-йил 16-январ  Yaponiya Саппоро Окураяма ҲС134 ЛҲ
6 2011—2012-йил 2011-йил 27-ноябр  Finlandiya Куусамо Рукатунтури ҲС142 (тунги) ЛҲ
7 2011-йил 3-декабр  Norvegiya Лиллеҳаммер Лйсгåрдсбаккен ҲС100 (тунги) НҲ
8 2011-йил 4-декабр  Norvegiya Лиллеҳаммер Лйсгåрдсбаккен ҲС138 ЛҲ
9 2011-йил 18-декабр  Shveysariya Энгелберг Гросс-Титлис-Счанзе ҲС137 ЛҲ
10 2012-йил 4-январ  Avstriya Иннсбруcк Бергиселсчанзе ҲС130 ЛҲ
11 2012—2013-йил 2012-йил 9-декабр  Rossiya Сочи РусСки Горки ҲС106 НҲ
12 2012-йил 15-декабр  Shveysariya Энгелберг Гросс-Титлис-Счанзе ҲС137 ЛҲ

Шахсий ҳаёти

2007-йилда Андреас Кофлер рақобатбардош спортчилар учун дастур доирасида Австрия полициясининг аъзоси бўлиш учун тўрт йиллик курсни бошлаган. 2011-йил май ойида Кофлер якуний имтиҳонларни топширган ва шу билан ўз спорт фаолиятини якунлаган. Унинг севимли машғулотларига телемаркадан чанғи спорти, футбол, серфинг ва тоққа чиқиш киради. Андреас Кофлер ҳозир Тиролнинг Тҳаур шаҳрида истиқомат қилади[5].

Манбалар

  1. ↑ [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-05-31 санасида архивланган), профиле ат ФИС. Ретриэвед: 9.12.2011
  2. ↑ „Аустриа cруисе то ски жумп голд“, ББC Спорт, Ретриэвед: 9.12.2011.
  3. ↑ „Доубле голд фор Кофлер ин Куусамо“, Эуроспорт. Ретриэвед: 9.12.2011
  4. ↑ „Море голд фор Кофлер ин Лиллеҳаммер“, Эуроспорт. Ретриэвед: 9.12.2011
  5. ↑ [2], Биограпҳй он персонал ҳомепаге. Ретриэвед: 09.12.2011.