Андреас С. Лондос (юнонча: Ανδρέας Λόντος, тахминан 1786–1846) – юнон ҳарбий қўмондон ва сиёсатчиси.

Ανδρέας Λόντος
Таваллуди 1786-йил
Востица, Усмонли турклар (ҳозирда Аигио, Греция)
Вафоти 1846-йил
Афина, Греция қироллиги
Хизматдаги йиллари 1821 - 1846
Унвони Генерал-маёр
Қўмондонлик қилган  Греция армияси
Отаси Сотиракис Лондос

У 1786-йилда Востица шаҳрида Сотиракис Лондос оиласида туғилган. 1818-йилда Филики Этериа ташкилотига аъзо бўлган ва Юнонистон мустақиллик уруши даврида Пелопоннесда қўзғолон байроғини кўтарган дастлабки ҳарбий раҳбарлардан бири бўлган.

1821-йил 26-январда Лондос ва бошқа етакчи ер эгалари, Филики Этериа аъзолари, шу жумладан Андреас Заимис ҳамда Патраслик Германослар ер низоси баҳонасида Папафлессас билан учрашган. Бу йиғилишда улар туркларга қарши қўзғолон режаларини муҳокама қилган. Дастлаб Папафлессаснинг умумий қўзғолон ҳақидаги чақириқларига шубҳа билан қараган Лондос ва бошқа етакчилар, охир-оқибат 1821-йил 10-мартда Агиа Лавра монастирида мустақиллик байроғини кўтарганлар. Бу воқеа Триполи бейи бир нечта нуфузли юнон епископларини қамоққа олиб, уларни қатл қилиш билан таҳдид қилганидан сўнг юз берган[1].

1821-йил 23-мартда у 400 юнон жангчиси билан Востицага юриш қилди. Умумий қўзғолон ҳақидаги миш-мишларни эшитган турклар Коринф кўрфази орқали қочиб, Амфиссага яширинган. Юнонлар шаҳарни жангсиз эгаллаган. Гарнизон сифатида 200 кишини қолдириб, Лондос шаҳар қал’аси қамалига қўшилиш учун Патрасга юриш қилган[2].

1822-йил июл ойида Акратада Лондос, Заимис ва Петимезас бошчилигидаги юнон жангчилари гуруҳи Дервенакия жангида мағлубиятга учраганидан кейин Патрага йўл олган 4000 кишилик турк жангчиларини қуршаб олди ва ҳужум қилган. Фақат бир нечтаси қочиб қутулишга муваффақ бўлган, Юсуф пошо эса уларни Патрага олиб бориш учун кемалар юборган[1].

Андреас Лондос ўзининг дўсти ва иттифоқдоши Андреас Заимис билан бирга ҳукуматнинг қонунийлигини даъво қилаётган икки гуруҳ атрофидаги сиёсий фитналарга аралашиб қолган. Дастлаб ҳукумат (ўша пайтда Георгиос Коунтоуриотис раҳбарлигидаги) томонини олган Лондос, кейинчалик Иоаннис Колеттис ҳукуматига қарши Пелопоннес етакчиларига қўшилган ва натижада 1824-йилги фуқаролар урушида мағлубиятга учраган[2].

Греция мустақилликка эришгандан сўнг, у Греция халқи учун конституцияси қабул қилинишида муҳим рол ўйнаган 3-сентябр ҳаракатида фаол иштирок эта бошлаган.

Андреас Лондос 1846-йилда Афинада вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Пароулакис, Петер Ҳ. Тҳе Греэкс: Тҳеир Струггле Фор Индепенденcе. Ҳеллениc Интернатионал Пресс (1984). ИСБН 0-9590894-1-1
  2. ↑ 2,0 2,1 Бреwер, Давид. Тҳе Греэк Wар оф Индепенденcе. Тҳе Оверлоок Пресс (2001). ИСБН 1-58567-172-Х