Андрежс Šтолcерс (талаффузи: Андрей Штолсерс; 1974-йил 8-июлда туғилган) — Латвиялик собиқ профессионал футболчи, ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган[1].

Андрежс Šтолcерс
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1974-йил 9-июл (1974-07-09) (52 ёш)
Таваллуд жойи Рига, Латвия ССР
Бўйи 1.78 м
Амплуаси Аттаcкинг мидфиэлдер
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Олимпижа Рīга
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1992—1994 Олимпижа Рīга 53 (22)
1996—1997 Сконто Рига 49 (15)
1997—2000 Шакҳтар Донецк 48 (14)
2000 Спартак Мосcоw 12 (5)
2000—2004 Фулҳам 25 (2)
2004—2005 Еовил Тоwн 36 (5)
2005—2006 ФК Баку 10 (4)
2006—2007 Сконто Рига 16 (3)
2007—2009 ЖФК Олимпс Рīга 22 (5)
2009—2010 Батҳ Cитй 8 (1)
Миллий терма жамоа
1994—2005 Латвия 81 (7)
Бошқарган клублари
2009 ЖФК Олимпс Рīга
2010—2019 Роял Русселл Счоол
2019 Эастерн
2019—2020 Эастерн (техник директор)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Латвиянинг Рига шаҳрида туғилган Šтолcерс фаолиятини Риганинг „Олимпиа“ жамоасида бошлаган. 1992-йилдан 1994-йилгача 53 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урган. 1996-йилда Сконтога ўтди ва бир мавсумда 15 та гол урди.

1997-йилда Украинанинг ФC Шакҳтар Донецк клубига ўтган ва клубда уч йил давомида 48 ўйин ўтказиб, 14 гол урган. 2000-йил июл ойида Россиянинг Спартак жамоасига қўшилди. 12 ўйинда бешта гол урди ва ўша йилнинг декабр ойида Англиянинг Фулҳам клуби билан шартнома имзолади. Šтолcерс Wест Бромwич Албион (дебютида) [2] ва Wатфордга қарши ўйинда иккита гол урди[3]. Кейинги уч мавсум давомида атиги ўнта ўйинда майдонга тушди. Бироқ, 2002-йил ноябрида Лига кубоги баҳсида Бурйга қарши ўйинда иккита гол урди[4]. 2004-йилда Еовил Тоwн сафига келиб қўшилди. Лигада 36 та ўйин ўтказди ва барча мусобақаларда 7 та гол урди. 2005-йилда Англияни тарк этди ва Озарбайжонда ФК Баку билан шартнома имзолади. Клубда бор-йўғи ўнта ўйин ўтказиб, тўртта гол урди.

2006-йилда ватани Латвияга қайтиб, Сконто Рига жамоасига қўшилди. Келгуси мавсумда 16 ўйинда учта гол урди. 2007-йилда ЖФК Олимпс Ригага қўшилди. 2007-йилдан 2009-йилгача 22 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди.

2009-йилда яна бир бор Латвияни тарк этди, Батҳ Cитй жамоасига қўшилди. Клубда саккизта ўйинда битта гол урди. 2010-йилда Šтолcерс Ҳаес & Еадинг Унитедга қўшилди. Клубда ўзининг сўнгги мавсумида тўққизта ўйинда битта гол урди ва истеъфога чиқди

Халқаро фаолияти

Šтолcерснинг Латвия терма жамоасидаги халқаро дебюти 1992-йил 26-августда Данияга қарши ўйинда (0:0) бўлган. 81 та ўйинда ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилган ва 7 та гол урган. 2004-йилда Португалияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида иштирок этган.

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Луга кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивисион Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Шакҳтар Донецк 1997—1998 Вйшча Лиҳа 13 4 - - - 13 4
1998—1999 21 6 - 2 1 - 23 7
1999-2000 15 4 - 4 2 - 19 6
Жами 49 14 0 0 6 3 0 0 55 17
Спартак Мосcоw 2000 Россия олий дивизиони 12 5 - 3 0 - 12 5
Фулҳам 2000—2001 Биринчи дивизион 15 2 1 0 1 0 - - 17 2
2001—2002 Англия Премер-лигаси 5 0 1 0 0 0 - - 6 0
2002—2003 5 0 0 0 2 0 2 0 - 9 0
2003—2004 0 0 0 0 1 0 - - 1 0
Жами 25 2 2 0 4 0 2 0 0 0 33 2
Еовил Тоwн 2004—2005 Иккинчи лига 36 4 5 1 1 0 - 1 1 43 6
Баку 2005—2006 Озарбайжон олий лигаси 10 4 - 2 1 - 12 5
Жами фаолияти 132 29 7 1 5 0 13 4 1 0 158 34

Халқаро

Терма жамоа ва йил бўйича иштирок ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Латвия 1994-йил 2 0
1995-йил 2 0
1996-йил 7 0
1997-йил 14 1
1998-йил 6 2
1999-йил 8 1
2000-йил 7 1
2001-йил 8 1
2002-йил 8 1
2003-йил 11 0
2004-йил 4 0
2005-йил 4 0
Жами 81 7
Андрежс Šтолcерс томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати[5]
Т/р Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 1997-йил 25-июн „Даугава“ стадиони, Рига, Латвия  Андорра 1—0 4—1 Дўстона
2 1998-йил 6-сентябр Уллеваал Стадион, Осло, Норвегия  Норвегия 2—1 3—1 Евро 2000 саралаши
3 1998-йил 10-октябр „Даугава“ стадиони, Рига, Латвия  Грузия 1—0 1—0 Евро 2000 саралаши
4 1999-йил 4 сентябр Қемал Стафа стадиони, Тирана, Албания  Албания 3—1 3—3 Евро 2000 саралаши
5 2000-йил 4 феврал Пафиако стадиони, Пафос, Греция  Словакия 1—3 1—3 2000-йил Кипр халқаро турнири
6 2001-йил 24 март Стадион Градски врт, Осижек, Хорватия  Хорватия 1—3 1—4 2002-йилги жаҳон чемпионати саралаши
7 2002-йил 17-апрел Венцпилс Олимпискаис Стадионс, Венцпилс, Рига  Қозоғистон 2—1 2—1 Дўстона

Ютуқлари

Сконто ФК

  • Вирслига: 1996-йил

Фулхем

  • Футбол Лигаси Биринчи Дивизион: 2000—2001

ФК Боку

  • Озарбайжон олий лигаси: 2005—2006

Индивидуал

  • Латвия лигасининг энг яхши ярим ҳимоячиси: 1993-йил

Манбалар

  1. ↑ „Видео: Šтолcерс гūст вāртус прет "Челсеа" леģэндāм“ (2011-йил 31-май).
  2. ↑ „Wест Бром 1-3 Фулҳам“. ББC (2000-йил 9-декабр). Қаралди: 2012-йил 1-октябр.
  3. ↑ „Фулҳам 5 Wатфорд 0“. Спортинг Лифе (2000-йил 26-декабр). 2013-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 1-октябр.
  4. ↑ „Столcерс браcе синкс Бурй“. ББC (2002-йил 6-ноябр). Қаралди: 2012-йил 1-октябр.
  5. ↑ „Андрежс Šтолcерс профиле“. Эуропеан Фоотбалл. Қаралди: 2012-йил 3-феврал.