Андреw Wиллиам Cасселс (талаффузи: Эндрю Уилям Касселс) (1969-йил 23-июлда туғилган) — канадалик профессионал собиқ хоккейчи. Андреw Cасселс „Монтреал Cанадиэнс“, „Ҳартфорд Wҳалерс“, „Cалгарй Фламес“, „Ванcоувер Cануcкс“, „Cолумбус Блуэ Жаcкец“ ва „Wашингтон Cапиталс“ каби Миллий хоккей лигаси жамоалари сафида ўн олти мавсум ўйнаган. Андреw Cасселс Онтарио штатининг Брамалеа шаҳрида туғилиб ўсган.

Андреw Cасселс
Cасселс 2011-йилда
Туғилган жойи 1969-йил 23-июл (1969-07-23) (57 ёш)
Брамалеа, Онтарио, Канада
Бўйи 6 фт 1 ин (185 cм)
Оғирлиги 185 лб (84 кг; 13 ст 3 лб)
Позицияси ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари Монтреал Cанадиэнс
Ҳартфорд Wҳалерс
Cалгарй Фламес
Ванcоувер Cануcкс
Cолумбус Блуэ Жаcкец
Wашингтон Cапиталс
Миллий жамоа  Канада
НҲЛга кириш драфти 17-ўриндаги танлов, 1987
Монтреал Cанадиэнс
Жамоалардаги фаолият 1989—2006

Ўйин фаолияти

Ёшлигида Андреw Cасселс 1982-йилда Қуэбеc халқаро Пеэ-Wеэ хоккей турнирида Онтарио штатининг Брамптон шаҳридаги „Чингуаcоусй“ кичик хоккей жамоаси билан ўйнаган[1].

Андреw Cасселс „Монтреал Cанадиэнс“ хоккей клуби сафига 1987-йилда НҲЛ кириш лойиҳасида 17-ўриндаги танлов асосида қабул қилинган эди. Кейинчалик, Андреw Cасселс „Оттаwа 67’с“ хоккей жамоаси сафида ОҲЛда учта юлдузли мавсум ўйнади. Андреw Cасселснинг энг яхши мавсуми 1987—1988-йилларга тўғри келади. Ўшанда Андреw Cасселс лиганинг энг яхши хоккейчиси совринини қўлга киритган эди. 1989-йил 19-ноябрда „Монтреал“ хоккей жамоаси билан НҲЛдаги дебют ўйинида Андреw Cасселс фаолиятидаги биринчи голини „Cалгарй Фламес“ хоккей жамоасига қарши учрашувда киритишга муваффақ бўлди.

Кейинчалик, Андреw Cасселс „Ҳартфорд Wҳалерс“ хоккей жамоаси сафига қўшилди. Андреw Cасселс 1992-йилдан 1997-йилгача кетма-кет 5 мавсум давомида „Wҳалерс“ хоккей клуби рейтингида гол уриш ва голли узатмалар бўйича олдинги ўринларни эгаллаган эди.

Андреw Cасселс 1996—1997-йиллардаги мавумда „Cалгарй Фламес“ хоккей жамоаси сафида ҳаркат қилган. Андреw Cасселс „Фламес“ хоккей жамоаси сафида икки мавсум ўйнаган.

1999-йилда Андреw Cасселс эркин агентга айланди ва „Ванcоувер Cануcкс“ хоккей жамоаси билан уч йиллик шартнома имзолади. „Ванcоувер“ хоккей жамоаси сафида Андреw Cасселс 1999—2000-йиллардаги мавсумда 45 та голли узатма ва 62 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди. 2001—2002-йиллардаги мавсумда Андреw Cасселс ўз фаолиятидаги энг яхши хоккей ўйини мавсумини ўтказди. Андреw Cасселс бу мавсумда 53 ўйинда майдонга тушиб, 50 очко тўплади. Шунингдек, Андреw Cасселс „Cануcкс“ хоккей жамоасига плей-оффга чиқишга ёрдам берди.

2002-йилда шартнома муддати тугаши билан Андреw Cасселс „Ванcоувер“ хоккей жамаосини тарк этиб, „Cолумбус Блуэ Жаcкец“ хоккей жамоаси билан эркин агент сифатида шартнома имзолади.

2004—2005-йиллардаги мавсумда НҲЛ локавтидан сўнг Андреw Cасселс 2005-йил 12-августда „Wашингтон Cапиталс“ хоккей клуби билан шартнома имзолади. Бироқ,Андреw Cасселсга ёши ва жароҳатлари мавсумни яхши якунлай омаслигини таъминланди. Шунинг учун, Андреw Cасселс 2006-йил 28-январда '[Wашингтон Cапиталс" хокей жамоасини тарк этди[2].

НҲЛдаги 16 мавсумида Андреw Cасселс жами 1015 та ўйинда майдонга тушиб, 204 гол, 528 голли узатма, 732 очко ва 410 пеналтини қайд этган эди.

Фаолият статистикаси

Мунтазам мавсум ва плей-офф ўйинлари

Мунтазам мавсум Плей-офф ўйинлари
Мавсум Клуб Лига Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти
1984—1985 Брамалеа Блуэс МетЖҲЛ 4 2 0 2 0 — — — — —
1985—1986 Брамалеа Блуэс МетЖҲЛ 33 18 25 43 26 — — — — —
1986—1987 Оттаwа 67’с ОҲЛ 66 26 66 92 28 11 5 9 14 7
1987—1988 Оттаwа 67’с ОҲЛ 61 48 103 151 39 16 8 24 32 13
1988—1989 Оттаwа 67’с ОҲЛ 56 37 97 134 66 12 5 10 15 10
1989—1990 Монтреал Cанадиэнс НҲЛ 6 2 0 2 2 — — — — —
1989—1990 Шерброоке Cанадиэнс АҲЛ 55 22 45 67 25 12 2 11 13 6
1990—1991 Монтреал Cанадиэнс НҲЛ 54 6 19 25 20 8 0 2 2 2
1991—1992 Ҳартфорд Wҳалерс НҲЛ 67 11 30 41 18 7 2 4 6 6
1992—1993 Ҳартфорд Wҳалерс НҲЛ 84 21 64 85 62 — — — — —
1993—1994 Ҳартфорд Wҳалерс НҲЛ 79 16 42 58 37 — — — — —
1994—1995 Ҳартфорд Wҳалерс НҲЛ 46 7 30 37 18 — — — — —
1995—1996 Ҳартфорд Wҳалерс НҲЛ 81 20 43 63 39 — — — — —
1996—1997 Ҳартфорд Wҳалерс НҲЛ 81 22 44 66 46 — — — — —
1997—1998 Cалгарй Фламес НҲЛ 81 17 27 44 32 — — — — —
1998—1999 Cалгарй Фламес НҲЛ 70 12 25 37 18 — — — — —
1999—2000 Ванcоувер Cануcкс НҲЛ 79 17 45 62 16 — — — — —
2000—2001 Ванcоувер Cануcкс НҲЛ 66 12 44 56 10 — — — — —
2001—2002 Ванcоувер Cануcкс НҲЛ 53 11 39 50 22 6 2 1 3 0
2002—2003 Cолумбус Блуэ Жаcкец НҲЛ 79 20 48 68 30 — — — — —
2003—2004 Cолумбус Блуэ Жаcкец НҲЛ 58 6 20 26 26 — — — — —
2005—2006 Wашингтон Cапиталс НҲЛ 31 4 8 12 14 — — — — —
НҲЛ жами 1,015 204 528 732 410 21 4 7 11 8

Халқаро

Йил Жамоа Тадбир Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти
1989-йил Канада WЖC 7 2 5 7 2
1996-йил Канада WC 6 1 0 1 0

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Пеэ-Wеэ плаерс wҳо ҳаве реачед НҲЛ ор WҲА“. Қуэбеc Интернатионал Пеэ-Wеэ Ҳоcкей Тоурнамент (2018). 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-январ.
  2. ↑ Эл-Башир, Тарик. „Cассел'с шорт тиме wитҳ Cапиталс рунс оут“. wашингтонпост.cом (2006-йил 28-январ). Қаралди: 2007-йил 10-ноябр.