Андреw Морган (талаффузи: Эндрю Морган 1976-йил 5-февралда туғилган) — НАСА астронавти[1][2].

Андреw Р. Морган
Таваллуди 1976-йил 5-феврал (46 ёш) Моргантоwн, Ғарбий Виргиниа, АҚШ
Миллати америкалик
Космик карера
Даража Полковник, АҚШ
Космосдаги вақт
271 кун 12 соат 48 дақиқа
Танлаш 2013-йил НАСА гуруҳи
Жами ЭВАс
7
Жами ЭВА вақти
45 соат 48 дақиқа
Миссиялар Союз МС - 13 / Союз МС - 15 (экспедиция 60/61/62)
Миссия белгиси

Шахсий ҳаёти

Андреw Стаcей Моргана уйланган. Уларнинг тўрт нафар фарзанди бор.

Эрта ҳаёт ва таълим

Морган 1976-йил 5-февралда Ғарбий Виргиниа штатининг Моргантоwн шаҳрида Ричард ва Женис Морган оиласида туғилган. У Делавердаги Довер ўрта мактабида ўқиган. Морган 1998-йилда Wест Поинт АҚШ ҳарбий академиясида атроф-муҳит муҳандислиги бўйича бакалавр даражасини олган. Шундан сўнг Морган АҚШ армиясига қўшилди. У Wест-Поинтдаги фаолияти давомида „Қора рицарлар“ номи билан танилган Wест Поинт парашют жамоасининг бир қисмига айланди. Кейинчалик у Соғлиқни сақлаш фанлари Униформед Сервиcес университети қошидаги тиббиёт факултетида ўқиди ва у ерда докторлик илмий даражасини олди. 2005-йилда МорганВашингтон штатидаги Таcома яқинидаги Мадиган армияси тиббиёт марказида шошилинч тиббий ёрдами бўйича резидентурани тамомлади. 2013-йилда Виржиния Ҳамдўстлик университетида бирламчи тиббий ёрдам спорт тиббиёти бўйича стипендияли ўқишни тамомлаган[3].

Морган WОРФдан Ернинг фотосуратларини олади
Морган АМСни та'мирлаш пайтида
CРС-20 ИССга яқинлашмоқда

Астронавт фаолияти

Морган 2013-йил июн ойида НАСА томонидан НАСА астронавтлар гуруҳи 21 („Саккиз тўп“ лақабли) саккиз аъзосидан бири сифатида танланди ва икки йиллик космонавтларни тайёрлаш дастурида ўқишни бошлади. Таёрланиш мобайнида у рус тили, робототехника, илмий ва техник соҳалар, ИСС операциялари, Т-38 парвоз операциялари, омон қолиш ва коинотда юриш операцияларини ўтаган. Морган етти нафар азолар билан бирга астронавтларни тайёрлашни тугатди ва 2015-йил 7-июлда келажакдаги парвоз топшириқларини олиш ҳуқуқига эга бўлди[4].

Машғулотни якунлаш ва биринчи парвозига тайинланиш оралиғида Морган НАСА ЭВА/Роботехника ва экипаж операциялари бўлимларида хизмат қилди.


Морган биринчи миссиясидан қайтганидан сўнг НАСА Астронавтлар идорасининг Миссияни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва 67-экспедиция учун қўшимча раҳбари бўлиб ишлади.

Манбалар

  1. ↑ Натионал Аэронаутиcс анд Спаcе Администратион. „2013 Астронаут Cласс“. НАСА. 2013-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июн 2013-йил.
  2. ↑ Wҳитинг. „Андреw Р. Морган (М.Д.) (Cол., У.С. Армй) НАСА Астронаут“. НАСА (21-феврал 2016-йил). Қаралди: 30-январ 2020-йил.
  3. ↑ Wҳитинг. „Андреw Р. Морган (М.Д.) (Cол., У.С. Армй) НАСА Астронаут“. НАСА (21-феврал 2016-йил).
  4. ↑ Нортҳон. „НАСА’с Неwест Астронауц Cомплете Траининг“. НАСА (9-июл 2015-йил). 2019-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-ноябр.