Andrey Afanasiyev
Андрей Игоревич Афанасиев (1964-йил 15-май, Москва, СССР) — совет ва рус футболчиси, ҳимоячи ва ярим ҳимоячи позициясида тўп сурган. Ҳозирда мураббийлик фаолияти билан шуғилланади[2].
| Тўлиқ исм | Андрей Игоревич Афанасиев | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Туғилган вақти | 15-май 1964 (59 ёш) Москва, СССР | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи | 187 см | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Позиция | Ярим ҳимоячи | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Клуб ҳақида маълумот | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Жамоа | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Лавозими | Катта мураббий | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фаолияти
Клуб
Фаолияти асосан Россия жамоалари, Москванинг CСКА Москва, Торпедо Москва, Спартак Москва футбол клублари, шунингдек, Раменскоенинг Сатурн клубидаги ўйинлари билан танилган. Андрей рус жамоаларидан ташқари фақат Ўзбекистон Олий лигаси вакили, Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси шарафини 1997-йилги мавсумда ҳимоя қилган[3]. У футболчилик фаолиятини 2001-йилда якунлаган. 1986-йилда СССР спорт устаси.
СССР чемпионатининг олий лигасида у 79 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган, Россия чемпионатининг олий лигасида 209 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган.
Терма жамоада
. Россия терма жамоаси футболчиси (1993—1995). Россия терма жамоасида 4 та ўйин ўтказди:
- 1993-йил 13-феврал. Ўртоқлик учрашуви. АҚСҲ — Россия 0:1. 33-дақиқада захирадан майдонга тушди;
- 1993-йил 17-феврал. Ўртоқлик учрашуви. Салвадор — Россия 1:2. 90 дақиқа;
- 1995-йил 8-март. Ўртоқлик учрашуви. Словакия — Россия 2:1. 24-дақиқада майдондан четлатилди


; - 1995-йил 31-май. Ўртоқлик учрашуви. Югославия — Россия 1:2. 34-дақиқа, захирадан майдонга тушди;
Мураббийлик фаолияти
Футболчилик фаолиятини якунлаб, у Москва яқинидаги Сатурн шаҳрида мураббий сифатида ишлашни давом эттирди. 2002-йилги чемпионат охирида у Сатурн жамоасини тарк этди ва Москванинг „Торпедо-ЗИЛ“ (2003) ва „Титан“ (2005) клубларида бош мураббий, „Химки“ клубида (2004) бош мураббий бўлиб ишлади. 2005-йил июнидан 2006-йил июлигача у Сатурннинг мураббийлар штабида ишлаган, шундан сўнг 2006-йилнинг ёзида ташкил этилган Дана (Москва) аёллар футбол клубини бошқарган ва у билан Россиянинг иккинчи аёллар жамоалари ўртасидаги футбол чемпионатида ғолиб чиққан. 2007-йилги мавсумда Биринчи дивизион турнирида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди[4]. 2007-йилда у Москва яқинидаги Дмитров клубининг бош мураббийи этиб тайинланди. Андрей жамоаси билан ҳаваскор футбол клублари ўртасидаги Россия чемпионати, Москва вилояти зонаси, А гуруҳида 2-ўринни эгаллади. 2009-йил 12-январдан 27-июлгача „Зеленоград“ клуби (Москва) бош мураббийи бўлган. 2010-йилдан буён Владикавказнинг „Алания“ клубида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Ютуқлар
- СССР Биринчи лигаси ғолиби: 1986-йил; ССКА Москва жамоаси билан, СССР Премер-лигасига чиқиш
- СССР чемпионатининг бронза медали совриндори: 1991-йил; Торпедо Москва жамоаси билан
- Россия чемпионатининг бронза медали совриндори: 1995-йил; "Спартак Москва жамоаси билан
- Россия биринчи дивизиони ғолиби: 1998-йил; Сатурн Раменское жамоаси билан, Россия Премер-дивизионига кўтарилиш
- Россия кубоги соҳиби: 1992/1993 ; Торпедо Москва жамоаси билан
- СССР кубоги финалчиси: 1990/1991 ; Торпедо Москва жамоаси билан
- Россиянинг 33 нафар энг яхши футболчиси рўйхатида (3): № 2 — 1992, 1993, 1994; ҳаммаси — Москва Торпедо жамоаси билан
Манбалар
- ↑ В 1992 году сиграл эщё в одном матче („Торпедо“ (Москва) — „Динамо-Газовик“), резултат которого (3:2) бил аннулирован в ползу „Торпедо“.
- ↑ {{ФоотбаллФаcц.ру}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
- ↑ „Мен "СПАРТАК" ГА КЕТГАНИМДА“. 2023-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июн.
- ↑ „Дана“ виходит в первий дивизион. Wоменфоотбалл.ру, 8 октабря 2006.
Ҳаволалар
- Сатурн Раменское ФC расмий веб-сайтидаги профил (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-11-15 санасида архивланган)
- „Зеленоград“ клубининг янги мураббийи номи маълум бўлди