Андрей Михайлович Анненков (украинча: Андрий Михайлович Аннєнков; русча: Андрэй Михайлович Аннэнков; 1969-йил 21-январда туғилган) – украиналик собиқ профессионал футболчи ва ҳозирда футбол мураббийидир. Андрей 2019-йилда жаҳон чемпиони бўлган Украина У-20 терма жамоасида Олександр Петраков мураббийлар штаби аъзоси эди. Шу муносабат билан, Анненков „Украинада хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт давлат ходими“ унвони билан тақдирланган[1].

Андрей Анненков
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Андрей Михайлович Анненков
Таваллуд санаси 1969-йил 21-январ (1969-01-21) (57 ёш)
Таваллуд жойи Винница, Украина ССР
Бўйи 1.82 м (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи/Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
ДЮСШ–4 Курск
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1986 Авангард Курск 17 (0)
1988—1989 Искра Смоленск 55 (0)
1990—1994 Динамо Киев 54 (3)
1994 →  Динамо-2 Киев 1 (0)
1995—1996 CСКА-Борйсфен 28 (0)
1996 Днипро Днипропетровск 6 (0)
1997 Уралан Элиста 41 (0)
1998 Крйвбас Крйвйи Риҳ 18 (0)
1998 →  Крйвбас-2 Крйвйи Риҳ 1 (0)
1999 Сокол Саратов 18 (0)
1999—2002 CСКА / Арсенал Киев 68 (2)
1999—2001 →  CСКА-2 Киев 9 (0)
2002 Иртиш Павлодар 15 (1)
2003—2004 Борйсфен Борйспил 31 (2)
2003 →  Борйсфен-2 Борйспил 7
2004 →  Борекс-Борйсфен Бородианка 2
Тотал 368 (8)
Миллий терма жамоа
1992 Украина 1 (0)
Бошқарган клублари
2007—2008 Княжа Шчасливе (ёрдамчи)
2008 Прйкарпаттиа Ивано-Франкивск (ёрдамчи)
2009—2013 Арсенал Киев ёшлар (ёрдамчи)
2014—2015 Арсенал Киев
2017—2021 Динамо Киев У-19 (ёрдамчи)
2020 Украина У20 (ёрдамчи)
2021 Чорноморец Одеса (ёрдамчи)
2021—2023 Украина (ёрамчи)
2023—2024 Арманистон (ёрамчи)
2025 Нефтчи (ёр.мр)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Марказий Украинанинг Винница шаҳрида туғилган Анненков, футболчилик фаолиятини Россия Федерациясининг Курск шаҳридаги спорт мактабларидан бирида бошлаган. У 1986-йилда Совет Иттифоқининг учинчи дивизиони (Иккинчи Лига, 5-зона)да Россиянинг „Авангард Курск“ жамоасида ўйнаб, профессионал фаолиятини бошлаган. Кейинги йили Анненков Смоленскда ҳарбий хизматни ўтаган. Бу даврда у Ҳаваскорлар (жисмоний тарбия жамоалари) мусобақаларида СКА МВОнинг маҳаллий армия ҳаваскорлар жамоасида ўйнаган. 1988—1989-йилларда Анненков Совет Иттифоқининг учинчи дивизионида „Искра Смоленск“ маҳаллий армия жамоасида тўп сурган. 1990-йилда у Совет Олий лигасида ўйнаган Киевнинг „Динамо“ клубига таклиф этилган ва ўринбосарлар жамоаси мусобақаларида иштирок этган. Шу йили Анненков клубнинг қитъа миқёсидаги мусобақаларида илк бор майдонга тушган.

Совет Иттифоқи қулаши билан Анненков Украинанинг олий лигаси иштирокчиси „Динамо“ жамоасида қолган ва 1994—1995-йилги мавсумнинг ўрталаригача шу клубда ўйнаган.

Халқаро фаолияти

Анненков Украина терма жамоаси сафида фақат бир марта майдонга тушган. Бу ўйин 1992-йил 26-августда Венгрияга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувда бўлиб, унда Украина жамоаси ўз майдонида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Мураббийлик фаолияти

Анненков мураббийлик фаолиятини 2007—2008-йилларда учинчи лигадаги Княжа (Киев атрофи) ва қайта тикланган Прикарпаттия жамоаларида ёрдамчи мураббий сифатида бошлаган. 2009-йилда у Киевнинг „Арсенал“ спорт мактаби мураббийлар жамоасига қўшилган.

2014-йил февралда у қайта тикланган Киев „Арсенал“ клубининг бош мураббийи этиб тайинланган[2], аммо 2015-йил 8-августда янги мавсумни муваффақияциз бошлагани сабабли истеъфога чиқарилган[3].

2017-йилда Анненков „Динамо У19“ ёшлар жамоасига таклиф этилган ва у ерда 2021-йилгача фаолият юритган. Шу даврда Олександр Петраковнинг ёрдамчи мураббийи сифатида Украина ёшлар терма жамоасига 2019-йилда жаҳон чемпиони бўлишида кўмаклашган.

2021-йилда Юрий Морознинг ёрдамчиси сифатида Одессанинг „Чорноморец“ клуби мураббийлар жамоасига қўшилган[4], бироқ календар йили охирида Мороз билан бирга истеъфога чиққан.

2021-йил август ойида Петраков Украина миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланганда, Анненков ҳам у ерда унинг ёрдамчиси бўлди[5]. 2022-йил охирида у бутун мураббийлар жамоаси билан бирга лавозимини тарк этган. Кейинчалик, 2023—2024-йилларда Арманистон терма жамоасида Петраков билан ҳамкорликда фаолият олиб борди[6]. 2025-йил 16-апрелда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси биланм шартнома имзолаган ва бош мураббий Виталий Левченко штабидан ўрин олган[7].

Мукофотлар

Динамо Киев

Манбалар

  1. ↑ УКАЗ ПРЕЗИДЕНТА УКРАЇНИ № 521/2019. www.пресидент.гов.уа. 15 Жулй 2019
  2. ↑ „В Счастливом создан новый киевский Арсенал, инвестор – Кикирешко“ (2014-йил 27-апрел).
  3. ↑ „ЗМІ: Анненков подав у відставку, Арсенал очолить Червенков“ (2015-йил 12-август).
  4. ↑ „Офіційно: Екс-наставник молодіжки «Динамо» призначений головним тренером «Чорноморця»“. УА-Футбол (2021-йил 23-июн). 28 червня 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-июн.
  5. ↑ „Футбол: став відомий тренерський штаб збірної України“ (ук). Українська правда. 29 серпня 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29 серпня 2021.
  6. ↑ „Петраков збирає українців у тренерський штаб збірної Вірменії / Футбол газета. Новини футболу та результати фото відео матчів / Трансфери“ (уа). фоотбаллгазета.cом. Қаралди: 13 грудня 2024.
  7. ↑ „АНДРЕЙ АННЕНКОВ ЖАМОАМИЗ МУРАББИЙЛАР СҲТАБИДА ИСҲ БОСҲЛАДИ!“ (2025-йил 16-апрел). 2025-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 25-апрел.

Ҳаволалар