Андрей Митрофанович Иванов — совет маданият арбоби, шоир, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган маданият ходими.

Андрей Митрофанович Иванов
„Шарқ юлдузи“ журнали бош муҳаррири-
Мансаб даври
1954 – 1960-йилларда
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 12-май 1902-йил
Пенза
Вафоти 9-июн 1990-йил (88 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари

Биографияси

Иванов Андрей 1902-йилда Пенза шаҳрида туғилган. КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси ҳисобланган.

Андрей Митрофанович 1929-йилдан бошлаб мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда фаолият олиб борган. Жумладан, 1929-1986-йилларда ижодий ходим, Ўзбекистон ССР Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси, „Шарқ юлдузи“ журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви аъзоси, Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофотлари қўмитасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик йўналишидаги мас’ул котиби вазифаларида фаолият кўрсатган.

Давлат ва сиёсат арбоби Андрей Иванов 1990-йилда Тошкентда вафот этган ва шаҳардаги Дўмбробод қабристонига дафн этилган.

Композициялари

Иванов Андрей Митрофановичнинг "Осиё торлари" (1947-йил), „Мирзачўл баҳори“ (1950-йил), „Қуёшли кенгликларда“ (1951-йил), „Қорли Чотқол тоғларида“ (1954-йил), „Орол денгизида юриш“ (1956-йил) „Танланганлар“ (1957-йил), „Қуёш ўз зенитида“ (1958-йил), „Титраётган баҳор“ (1960-йил), „Шовқинли дарахтлар“ (1962-йил), „Аср янгилиги“ (1964-йил), „Вақт сиқилиб тасвирга айланади“ (1967-йил), „Вақт радиацияси“ (1970-йил), „Умидларимнинг кундузи“ сингари  қатор шеърий тўпламлари чоп этилган.

Шунингдек, болалар учун „Яхши йигитлар“ (1951-йил), „Толя ҳақида“ (1953-йил), „Оқ-Тош“, „Пахтага ташриф“, „Полкаш“ (1961-йил), „Ивасик“ (1962-йил), „Мард Егорка“, „Ўрмон бўтқаси“ (1968-йил), „Мана улар қанақа“ (1974-йил) каби  асарларилари нашр қилинган.

Ҳаволалар