Андреи Владимирович Карпович (талаффузи: Андрей Владимирович Карпович) (1981-йил 18-январда туғилган) — қозоғистонлик футбол мураббийи ва собиқ футболчи, ҳозир „Актобе“ клубида мураббийлик билан шуғулланмоқда. Халқаро майдонда Қозоғистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Андреи Карпович
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Андреи Владимирович Карпович
Таваллуд санаси 1981-йил 18-январ (1981-01-18) (45 ёш)
Таваллуд жойи Семей, Қозоғистон ССР, СССР
Бўйи 1.77 м (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Актобе (мураббий)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1998—2000 Элимай 54 (6)
2001 Иртиш 24 (0)
2002—2003 Ростов 42 (1)
2004—2006 Қайрат 68 (3)
2007—2008 Динамо Москва 23 (0)
2009 Локомотив Астана 23 (2)
2010 Актобе 30 (2)
2011 Астана 9 (0)
2012—2013 Ордабаси 50 (3)
2014 Атирау 25 (2)
Миллий терма жамоа
2001—2014 Қозоғистон 55 (3)
Бошқарган клублари
2018 Қайрат (мураббий)
2019—2020 Окзҳетпес
2021—2022 Кизлжар
2022 Қозоғистон
2022- Актобе
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Клуб

Карпович ўз фаолиятини туғилиб ўсган Семей шаҳрида маҳаллий „Элимай“ клубида бошлаган. Маҳаллий клубда ўзини кўрсатгандан сўнг карпов бир қатор номдор жамоаларда ўйнаган. шундан сўнг ниҳоят, 2007-йилда Россия Премер Лигасининг „Динамо Москва“ жамоаси билан шартнома имзолаган. 2009-йилнинг феврал ойида у Қозоғистон Премер лигасининг „Локомотив Астана“ жамоаси билан шартнмоа имзолаган ва жамоа таркибига бориб қўшилган.

Халқаро фаолияти

Карпович Қозоғистон УЭФА чемпионатига қўшилганидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси таркибида майдонга туша бошлаган. Карпович Қозоғистоннинг УЭФА чемпионатлари тарихидаги илк голига муаллифлик қилган. Ўйин 2006-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Украинага қарши бўлиб ўтган. Карпов Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси сафида жами 49 та халқаро ўйинда майдонга тушган.

Мураббийлик фаолияти

2018-йилнинг 15-октябр куни Карлос Алос ўзаро келишувга кўра кетганидан сўнг, Карпович "Қайрат" клубига вақтинчалик мураббий этиб тайинланган ва ўзининг тактикалари билан жамоани юқори поғоноларга кўтаришга ҳаракат қилган[1]. Клубга янги мураббий тайинлангач Карпович вазифасидан озод этилган.

2019-йил 3-январ куни Карпович Қозоғистон Премер-лигасининг 2019-йилги мавсуми учун „Оқжетпес“ клуби бош мураббийи сифатида эълон қилинган[2]. „Оқжетпес“ жамоасидаги муваффақиятли мавсумидан сўнг Карпович Қозоғистон грандларининг эътиборини ўзига тортган. Карпович янги мавсумда Актобе жамоаси билан шартнома имзолаган ва уларнинг мураббийи сифатида иш бошлаган. Карпов айни дамда ҳам Актобе жамоасини бошқариб келмоқда.

Фаолият статистикаси

Халқаро майдондаги голлари

# Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2004-йил 28-апрел Марказий стадион, Олмаота, Қозоғистон  Озарбайжон 2-3 Мағлубият Ўртоқлик
2. 2004-йил 8-сентябр Марказий стадион, Олмаота, Қозоғистон  Украина 1-2 Мағлубият 2006-йилги жаҳон чемпионати саралаши
3. 2010-йил 11-август Астана Арена, Остона, Қозоғистон  Уммон 3-1 Ғалаба Ўртоқлик

Манбалар

  1. ↑ „НДРЕЙ КАРПОВИЧ – ИСПОЛНЯЮЩИЙ ОБЯЗАННОСТИ ГЛАВНОГО ТРЕНЕРА“ (русча). фcкаират.cом. ФC Каират (15-октабр 2018-йил). 2022-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-ноябр 2018-йил.
  2. ↑ „Андрей Карпович – новый главный тренер "ФК Окжетпес"“ (русча). окзҳетпес.кз/. ФC Окзҳетпес (3-январ 2019-йил). 2019-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-март 2019-йил.