Андрей Олегович Лазукин (русча: Андрей Олегович Лазукин; 1997-йил 19-ноябр, Толятти, Самара вилояти, Россия) — якка ҳолда мусобақаларда қатнашадиган россиялик фигурали учувчи. Россия кубоги финали (2019) ғолиби, Ломбардиа Тропҳй 2018 турнири ва 2019-йилги жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори.

Андрей Лазукин
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Андрей Лазукин
Давлат Rossiya bayrogʻi Россия
Таваллуди Толятти, Россия
Мураббийи Алексей Мишин
Олдинги мураббийлари Татяна Мишина, Олег Татауров, Ирина Баранова

Андрей Лазукин 2019-йил 5-март ҳолатига кўра, Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ)[1] рейтингида 44-ўринни эгаллаган.

Фаолияти

Андрей уч ёшлигида уни ота-онаси конкида учиш мактабига олиб келишган[2]. Андрей 2010—2011-йилги мавсумгача 1-сонли спорт мактабида (Тоглиатти) Ирина Баранова[3] мураббийлигида шуғулланган. Андрей 13 ёшлигида уни мураббий Алексей Николаевич Мишин Старий Осколда ўтказилган мусобақаларда пайқаб қолиб, Санкт-Петербургда жойлашган ўзининг гуруҳига таклиф қилди[2]. Андрей 2010-йилда Санкт-Петербургга кўчиб ўтиб, бугунги кунга қадар Мишин гуруҳида машқ қилмоқда[3].

Андрей 2012-йилда Линцда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичида дебют қилди. Мусобақа натижаларига кўра у еттинчи ўриндан жой олди[4]. Россиялик фигурали учувчи ўзининг илк катталар ўртасидаги Россия чемпионатида 10 учинчи ўринни эгаллади[5]. Ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионатида Андрей 8инчи ўриндан жой олди[6]. 2013—2014-йилги мавсумда Мексикада ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичида иштирок этди ва у ерда кучли бешликка кирди[7]. Лазукин Сочида бўлиб ўтган Россия чемпионатида кучли 10таликка кира олмади ва 10 тўртинчи ўриндан жой олди[8].

Лазукин 2017—2018-йилги Олимпия мавсумини иккита кичик турнирларда иштирок этиш билан бошлади. Сентябр ўрталарида бўлиб ўтган Ломбардиа Тропҳй[9] турнирида 8инчи ўринни эгаллади. Октябр ойи бошида Финландияда[10] бўлиб ўтган турнирда Андрфей яна 8инчи ўриндан жой олди. Икки ҳафта ўтгач, у Гран При сериясининг катталар тоифасида дебют қилди[11]. Андрфей декабр ойи бошида „Голден Спин оф Загреб“ турнирида иштирок этди ва у ерда олтинчи ўринни эгаллади[12]. Унинг навбатдаги мусобақаси декабр ойининг ўрталарида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган миллий чемпионат бўлди. Турнир натижаларига кўра, Лазукин еттинчи ўринни эгаллаб, навбатдаги Олимпия ўйинларига киритилмади[13].

Натижалари

Мусобақа 11/12 12/13 13/14 14/15 15/16 16/17 17/18 18/19
Халқаро[14]
Жаҳон чемпионатлари 10
Гран-при босқичлари: Финландия 6
Гран-при босқичлари: Ростелеcом кубоги 10 7
Финландиа Тропҳй 8
Ломбард кубоги 8 3
Волво кубоги 5
Бавария кубоги 1
Ниcе кубоги 11
Драгон Тропҳй 2
Триглав Тропҳй 2
Жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3
Қишки Универсиада 9 5
Халқаро: Ўсмирлар[14]
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари: Австрия 7
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари: Хорватия 8
Ёшлар ўртасидаги Гран-при босқичлари: Германия 1
Ёшлар ўртасидаги Гран-при босқичлари: Мексика 5
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари: Испания 9
Ниcе кубоги 1
Миллий[3]
Россия чемпионати 13 14 13 13 4 7 4
Ўсмирлар ўртасида Россия чемпионати 13 8 8 6 10
Россия кубоги финали 7Ж 5 Ж 3 3 5 1
Ж = ўсмирлар даражаси

Манбалар

  1. ↑ „ИСУ Wорлд Стандингс фор Фигуре Скатинг анд Иcе Данcе“ (инглизча). ИСУ (17-июн 2011-йил). 2011-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июн 2011-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Андрей Лазукин: «За Туктамышеву волнуюсь больше, чем за себя»“. 6-март 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-март 2019-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Лазукин Андрей Олегович“. 2019-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-март 2019-йил.
  4. ↑ „ИСУ ЖГП Аустриа 2012 - Жуниор Мен“. 2-сентабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-март 2019-йил.
  5. ↑ „Чемпионат России 2013 (Сочи)“ (инглизча). 2018-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2019-йил.
  6. ↑ „Первенство России 2013 (Саранск)“ (инглизча). 2018-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2019-йил.
  7. ↑ „ИСУ ЖГП Мехиcо Cуп 2013 - Жуниор Мен“. 21-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-март 2019-йил.
  8. ↑ „Чемпионат России 2014 (Сочи)“ (инглизча). 2018-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2019-йил.
  9. ↑ „10тҳ Ломбардиа Тропҳй 2017 - ФИСГ - Мен“. 25-март 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-март 2019-йил.
  10. ↑ „Финландиа Тропҳй Эспоо 2017 - Мен“. 25-март 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-март 2019-йил.
  11. ↑ „ИСУ ГП Ростелеcом Cуп 2017 - Мен“. 15-ноябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-март 2019-йил.
  12. ↑ „ИСУ CС Голден Спин оф Загреб 2017 - Мен“. 21-ноябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-март 2019-йил.
  13. ↑ „Ростелеком - Чемпионат России 2018 - МУЖЧИНЫ“ (инглизча). 2018-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2019-йил.
  14. ↑ 14,0 14,1 „Cомпетитион Ресулц: Андреи ЛАЗУКИН“. Интернатионал Скатинг Унион. 2018-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган.